RU

Последние новости

03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  5 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  4 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  52 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Нўъмон Ҳасанов: “Қўқон-1912”да молиявий томондан камчилик йўқ" Новости

Нўъмон Ҳасанов: “Қўқон-1912”да молиявий томондан камчилик йўқ"

“Динамо” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.

- Бугунги ўйинни кўрдингиз. Ҳар икки жамоа шиддатли ўйин кўрсатшга интилишди.  Биз ҳар доим ғалаба учун майдонга тушамиз. Шунинг учун бугун икки очко йўқотдик дейишим мумкин. Бугун ҳар икки жамоа ҳам борини бериб ўйнади.

Учрашув дурангга мос равишда кечди. Ҳар икки жамоада биттадан голга тортадиган вазиятлар содир бўлди, холос. Мақсадимиз тўп ўтказиб юбормасдан битта гол уриш эди. Аммо бироз ўхшамай қолди. Ўзи негадир футболчиларимиз ўз майдонимизда бошқача, меҳмонда бошқача ўйин кўрсатишмоқда. Мана, “Динамо” ҳам ўз уйида яхши тўп суряпти.

Молиявий томондан камчиликларимиз йўқ. Клуб раҳбариятига бу борада ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман.

Мавсум бошида жамоа олдига яхши ўйин кўрсатиб мухлисларимизни хурсанд қилиш мақсади қўйилган эди. Ҳамон ўша мақсадимиз ўзгаришсиз қолди.
Иккинчи давра арафасида жамоамизга тўрт нафар янги футболчиларни олгандик. Уларнинг барчаси менинг ишончларимни оқлашмоқда. Янги ўйинчиларимиз бизнинг оиламизга киришиб кетишди. “Қўқон-1912” жамоасини бир оила деб аташ мумкин.

Вақт ўтгани сари ўйинимиз янада кучайиб боришига шубҳам йўқ. “Динамо”га кейинги ўйинларда омад тилайман.


Рейтинг: +6   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика