RU

Последние новости

20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  6 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  2 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  12 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  108 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20

Нўъмон Ҳасанов: "Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик" Новости

Нўъмон Ҳасанов: "Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик"

Олий лиганинг 17-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қўқон-1912" (4:1) учрашуви якунланганидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "шерлар" жамоаси бош мураббий вазифасини бажарувчиси Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.

"Бугун ҳар иккала жамоа яхши ва томошабоп ўйин кўрсатишди. Об-Ҳаво ҳам қулай келганлиги сабабли футболчилар чиройли ўйнашди. "Қўқон-1912" жамоасининг ўйини менга ёқди. Футболчиларимнинг ҳаракатларидан ҳам кўнглим тўлди. Бугунги ғалаба учун уларга раҳмат айтаман. Арлександр Мерзляковнинг кичик жароҳати борлиги сабаб иккинч бўлимда уни алмаштирдик. Шу боис Андреевни ҳимояга қўйдик. Ўтказиб юборилган голда Жалолиддин Машариповнинг тўп узатишидан сўнг рақиб футболчиси тўпни илиб кетди. Энди ҳамма ҳам адашади. Футболни хатосиз ўйнаб бўлмайди. Козак ўйиндан-Ўйинга яхши таассурот қолдирмоқда. Владимир Козакнинг кучли зарба эга эканлигини биламиз. Биз унинг бу сифатларидан тўлиқ фойдаланиш мақсадида Козакни кейинги ўйинларда Махарадзенинг ўрнига қўймоқчимиз. Махарадзе эса сал орқароқда ўйнайди. Чунки Кахи ҳимоячилардан тўпни олиб, ҳужумларни бошлашда анча кучли ҳисобланади. Машариповга келадиган бўлсак, Жалол жуда юқори техникага эга футболчи. Сўнгги пайтларда унинг ўйинида ўсиш бироз тўхтаб қолди. Чунки Машарипов кўп захирада қолиб кетмоқда. Биз унга имкон қадар кўпроқ ўйин амалиёти беришга ҳаракат қиламиз. Машарипов нафақат олдинда, балки орқага ҳимоячиларга кўмаклашиши ҳам керак. Келажакда ундан яхши футболчи чиқади. Бунинг учун машғулотларда ишлаш керак. "Пахтакор" ҳар доим ўз олдига чемпионлик вазифасини қўяди. Ҳозирда таркибимизда бир қатор жароҳатланган футболчилар мавжуд. Агарда жароҳатлардан қутилсак, ҳар бир позицияда иккитадан футболчига эга бўлардик", - деди Нўъмон Ҳасанов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика