RU

Последние новости

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  43 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Нўъмон Ҳасанов: "Николични тушуриб хато қилибман" Новости

Нўъмон Ҳасанов: "Николични тушуриб хато қилибман"

"Локомотив" - "Қўқон-1912" (2:2) учрашуви якунланганидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.

- Мухлис кўзи билан қараганда, томошабоп ўйин бўлди. Икки томон ҳам кўплаб вазиятларга эга чиқди. Бугун бунданда кўпроқ голлар уришимиз ёки ўтказиб юборишимиз мумкин эди. "Локомотив" мавсум бошидан буён биздан кўпроқ ўйинларда қатнашди. Шу боисдан жамоанинг айрим футболчилари толиқиб қолгани кўринди. Бугун икки томон ҳам вазиятлардан фойдалана олмади. Очиқ ўйин томошабинларга ёққан бўлса керак. 

- Биринчи бўлимда жамоа яхши ўйнади, бироқ якуний зарба етишмади. Иккинчи бўлимда эса секинроқ ўйин бўлди. Жамоанинг ўйинидан қониқдингизми?
- Биринчи бўлимда тезкор гол бизга таъсир қилди. Шунингдек, ўйин олдидан жамоа етакчиси Мурод жароҳат олди. Бу йигитларга таъсир қилди, албатта. Аммо шунда ҳам футболчилар ўзларида куч топа олишди. 2:0дан кейин тезкор жавоб берганимиз якуний натижа учун яхши хизмат қилди.

- Марказдаги футболчиларга альтернатив йўқми?
- Жавоҳир Сидиқовдек футболчини топиш қийин бўлмоқда. Иқболга очил-очил демасам, буйруқ бермасам бўлмаяпти. Ўйинни унинг ўзи ўқиши, вазиятни кўриб туриши керак. Ўйин давомида у нима қилишни билмаяпти. Менинг буйруқларимни эса рақиб футболчилари ҳам эшитиб қолмоқда. Ўтган мавсумда Сидиқов ва Юсупов жамоага катта фойда келтираётганди. Энди эса уларсиз йигитларга қийин бўлмоқда. Яқин вақтларда яна ўз майдонимизга қайтамиз ва ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнаймиз.

- Жамоа икки мавсум бу майдонда мағлуб бўлмади. "Локомотив"нинг ўйинида ўзгаришлар борми?
- Бугун улар чарчаб қолгани кўриниб қолди. "Локомотив" футболчиларини яхши танийман. Негадир улар бугун ортда кўпроқ ўйнашди. Улар бунчалик ўйнамасди. Билмадим нега ундай... Албатта, ўтган йили жамоанинг таркиби кучли эди. Бу мавсум эса янги футболчилар таркибга жалб қилинди. Жамоада 2-3 йил ўйнаган футболчилар билан ишлаш осон. Бироқ янгиларни жамоага мослаштириш қийин. Бу жамоага ҳам бироз вақт керак.

- Мурод Ҳолмуҳамедов ўрнига Николич майдонга тушганди. Кейинчалик у жароҳат олди ва алмаштирилди. Бу режаларга қанчалик ўзгаришлар берди?
- Милошни тушуриб, хато қилган эканман. Уни ўзгартирганимдан кейин ўйин тизгини биз томонга ўтди.

- Жамоанинг бўш нуқтасини айта оласизми?
- Бизда барча нуқталарда камчиликлар бор. Бизга яхшироқ футболчилар керак эди. Мавсум олдидан бир французни жамоага олиб келгандим. Аммо унинг ишлари ўхшамади ва жамоадан кетиб қолди. Ойбекни марказга қўйдим, кейин алмаштирдим. Дастлабки ўйинларда Муродни таянчда ўйнатдим. У ва Милош биргаликда тандем бўлишди. Аммо уларда тезлик йўқ. Шунинг учун, бу ерга Ойбекни қўйдим. У ёш, шу боисдан кўпроқ югуриб, ҳаракат қила олади. Ойбек олимпия термасида таянч ҳимояда ўйнайди. Мен эса уни ҳимояда ўйнатяпман. Энди мен ҳам терма манфаатини ўйлашим керак.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика