RU

Последние новости

18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  0 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  0 18:25Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  19 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  5 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  5 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  2 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  9 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  10 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  15 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  79

Нўъмон Ҳасанов: Мухлислар доим ҳақ​ Новости

Нўъмон Ҳасанов: Мухлислар доим ҳақ​

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал доирасидаги “Қўқон-1912” – “Нефтчи” учрашувидан кеийинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоа устози Нўъмон Ҳасанов ва жамоа етакчиларидан бири Мурод Холмуҳаммедовлар қатнашди.

Нўъмон Ҳасанов: — Учрашув жуда қизиқарли бўлди. “Нефтчи” ҳам охиргигача курашди. Олдинги иккита ўйинда мағлубиятга учраганимиз учун бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Бугун бунинг уддасидан чиқдик. Мухлисларимиз ҳам тўғри тушинишларини истардим. Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам футболчиларни қўллаб-қувватлаш лозим. Биз ҳар доим ишқибозларимизни хурсанд қилиш учун майдонга тушамиз. Мухлислар доим ҳақ ,мен уларни фикрларини қадрлайман. Бироқ унутмайлик бугун таркибимизда ўйнаётган футболчиларни Қўқон футболини ривожланишига  анчагина  ҳиссаси қўшилди.

Мухлисларимиз бизни ҳар доим қўллаб-қувватлаб туришса, бизга ҳам осонроқ бўлар эди. Футболчилар ва мухлислар бир оила бўлишлари керак.

—Бугунги ўйинга футболчиларни руҳан қандай тайёрлай олдингиз ?

Кетма-кет иккита мағлубиятдан сўнг футболчиларни бугунги баҳсга тайёрлаш осон бўлмади. Иложи борича ҳаракат қилдик. Мухлислар клуби аъзолари билан футболчилар учрашгани ҳам яхши бўлди.Мен ҳар қанча кўрсатма бермай , майдонга тушиб ўйнайдиганлар футболчилардир. Шунинг учун уларни ҳамиша олқишлаб туриш даркор. Мухлисларимиздан илтимос футболчиларни ҳар доим қўллаб туришса нур устига нур бўлар эди. 

Қолаверса, ҳакамларимиздан ҳам илтимосим бор. Улар ҳам ўйиндаги вазиятларга янада эътиборлироқ бўлишса. “Қизилқум” билан бўлган ўйинни такрор кўриб чиққанимизда, яққол пенальти бўлган 2 вазиятда ҳакам пенальти бермаганини кўрдик. Бизнинг дарвозамизга эса иккиланмай пенальти белгилашяпти. 

Мурод Холмуҳаммедов: — Қийин ўйин бўлди. Футболчилар руҳан тайёрлангандик. Навбатдаги дерби олдидан бизга ғалаба зарур эди. Мақсадимизга эришдик. Мураббиймиз атйганидек ҳар доим мухлисларимиз учун ўйнаймиз. Наманганда ҳам ғалаба қозониш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Бизни оғир кунларимизда ёнимизда турган мухлисларимизга раҳмат айтмоқчиман. Наманганда ҳам бизни мухлисларимиз ёлғизлатиб қўймасликларига ишонаман. Биз ҳам уларни хурсанд қилиш учун боримизни берамиз деб ишонтираман.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика