RU

Последние новости

20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  37 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  3 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  3 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  6 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  3 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  10 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  17 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  1 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   4

Нўъмон Ҳасанов: "Жамоага ўзим истаган футболчиларни жалб этолмадим" Новости

Нўъмон Ҳасанов: "Жамоага ўзим истаган футболчиларни жалб этолмадим"

Олий лиганинг 25-Туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қўқон-1912" (4:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.


- Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Тажрибали футболчилар олдида жамоамиз ўйини йўқотиб қўйди. Иккинчи тайм кўрсатдики, "Локомотив"га қарши ҳам ўйнаса бўларкан. Учрашувдан кейин футболчиларга шу гапларни айтдим.
Умуман олганда, таблодаги ҳисоб ўйинга мос бўлди.
Бизнинг жамоа йиғилганига энди 5 ой бўлди. "Локо" эса катта тажрибага эга жамоа.

Собир Ҳамидовнинг ортиқча вазни? Ҳамидов бугун кўп вазиятларда ишончли ўйнай олмади. Аммо ҳамма айб унда эмас. Бугун футболчи алмаштиришда ўзим хатога йўл қўйдим. Ҳамидовнинг ортиқча вазни бор деб ўйламайман. Ҳамидовнинг ўзи тузилиши шунақа, гавдали футболчи саналади. Унинг бугунги ёмон ўйини ортиқча вазни сабаб бўлгани йўқ. Менимча, Собир Ҳамидов ортиқча вазнга эга эмас. Мен ўзимга маъқул келгани учун Собир Ҳамидовни жамоага таклиф этганман. Ҳамидов иккинчи даврада жамоамизнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлиб келмоқда.

Носир Отақўзиевни нега алмаштирдим? Тўғри, Отақўзиев бугун яхши ўйнади. Бироқ охирги 20 дақиқада Носир чарчаб қолганди. Шу боис унинг ўрнига Отабек Ҳайдаровни туширишга қарор қилдим.

Жамоамиз бугунгача ўйин жиҳатидан яхши ўйнаб келаётганди. Бугунги муваффақиятсизликнининг асосий сабаби бу "Локо"нинг кучи. Тўғрисини айтиш керак, "Локомотив"га қарши ўйнаш жуда қийин. Бизнинг ҳозирги даражамиз "Локомотив"га қаршилик қилишга етмайди.

Жамоамиз ўйини аста-секин шаклланиб бормоқда.
Имкон қадар иккинчи даврада жамоага яхши футболчиларни таклиф этишга ҳаракат қилдим. Очиғини айтаман, ўзим истаган кўп футболчиларни жамоага жалб этолмадим. Футболчилар аутсайдер қаторида бораётган "Қўқон-1912"га ўтишдан кўра юқори ўринлар учун курашаётган "Металлург"ни танлашди. Анвар Ғофуровни ҳам чақиргандим. Ғофуров эса "Обод"га ўтишга қарор қилди.

"Қўқон"дан Жавоҳир Сиддиқов ҳали порлаб чиқади, деб ишонаман. Бу футболчини "Пахтакор"даги фаолиятим орқали ҳам яхши биламан.  

"Қўқон-1912"нинг мақсади элитада қолиш. Буни барчамиз истаймиз. Мухлислар жамоани олий лигада қолишини интизорлик билан кутишмоқда.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика