RU

Последние новости

14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  8 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  2 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  2 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   27 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  4 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  5 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  62 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  7 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  2 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  5 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  9 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор ярим финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  12

Нўъмон Ҳасанов: "Ҳисобда ортда қолиб гол уриш доим оғир" Новости

Нўъмон Ҳасанов: "Ҳисобда ортда қолиб гол уриш доим оғир"

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Ҳилол" ўртасидаги ўйиндан сўнг Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.
“Бугун кучли клубга қарши ўйнадик. Улардан ёмон ўйнаганимиз йўқ. Иккинчи бўлимда тўлиқ устунлик биз томонда бўлди. Аммо хатолар оқибатида голлар ўтказганимиз ёмон бўлди”, - Ҳасанов.

“Рақиб яхши эди. Ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Агар мен вазиятлардан фойдаланиб гол урганимда балки ютармидик. Техник кучли жамоага қарши баҳсда дуранг ўйнадик. Барча мухлисларга раҳмат айтаман. Хатолар бўлганини тан оламан, жамоадошларимга раҳмат айтаман”, - дейди Сергеев.

- Бир ҳафтадан сўнг жавоб баҳси бўлади...
- Рақиб жуда кучли ҳужум чизиғига эга эканлиги ҳақида айтгандим. Кичик хатолардан сўнг улар голлар уришди. Оддий пасдан сўнг тўп ўтказиб юбордик.

- Азим Аҳмедов жамоага қўшилиб кета олмаяпти. Бунга қандай қарайсиз. Уни иложсизликдан майдонга тушираяпсизми?
- Тўғри жамоага янги келгани учун ҳали ўз ўйинини кўрсата олмаяпти. “Ал Ҳилол” сафида бўйдор футболчилар бўлгани учун Азимни майдонга туширдим. Курашларда унинг фойдаси тегди.

- Сиз ўйинчи сифатида етакчи эдингиз. Мураббий сифатида ўз ўйин услубингизни олиб кира оласизми?
- Албатта мен ўз ғояларимни амалда қўллашни истайман. Аммо бир неча йиллардан буён йигитлар шу услубда ўйнашади. Шу сабабли бирданига услубни ўзгартириб бўлмайди. Босқичма босқич услубни ўзгартирамиз.

- “Пахтакор” футболчилари молиявий қийинчиликлар вақтида ҳам жамоа номи ва шаъни учун ўйнашади дейилади. Аммо бугун Шерзод Каримов ва Станислав Андреев каби футболчилар жон куйдириб ўйнашмади.
- Йўқ бунга қўшилмайман. Ўзим ҳам “Пахтакор”да ўйнаганман, жонимми бериб ўйнардим. Йигитлардан ҳам буни талаб қиламан. Учрашувдан олдин шогирдларим билан гаплашиб олгандик. Каримов ва Андреевнинг тажрибасига таянамиз. Бугун захирадан тушганлар ўйинни кучайтиришди. Биринчи гол ўтказиб юборганимиз жуда ёмон бўлди. Агар иккита вазиятда гол ура олганимизда барчаси бошқача бўларди. Ҳисобда ортда қолиб туриб ҳисобни тенглаштириш жуда қийин. Катта куч кетади. Ҳисоб 2:2 бўлганида ҳам қўлимизни туширмадик, ғалаба учун ўйнагандик. Саудия Арабистонида худо хоҳласа ғалаба қозонамиз.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика