RU

Последние новости

23:43Луис Энрике: "ПСЖда уч нафар топ-дарвозабон борлиги ажойиб ҳолат"  0 23:26Италия Суперкубоги. "Наполи" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:17Самвел Бабаян: “Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз”  3 22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  1 22:30Тебас: "ЛаЛига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлса нима?"  0 22:12Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"  4 21:54"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилди  3 21:46Туркия кубоги. "Галатасарой" - "Истанбул Башакшеҳир" учрашуви асосий таркиблари маълум!  15 21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  3 20:55"Adidas" Салоҳ учун янги дизайндаги бутсаларини тақдим қилди  0 20:36"Барселона" Араухо ўрнига захира топиб қўйди  2 20:11Расман: Финалиссима Қатарда бўлади  9 19:56Феллайни Бельгия жамоаси мураббийлар штабига қўшилди  0 19:29Ҳали январь келмади, аммо "Вильярреал" илк трансферини амалга ошириб бўлди  1 19:06Гвардиола мавсум сўнгида "Манчестер Сити"дан кетади. Жамоанинг кейинги мураббийи ким бўлади?  12

Нўъмон Ҳасанов: “Ғалаба мухлисларимиз учун совға бўлди” Новости

Нўъмон Ҳасанов: “Ғалаба мухлисларимиз учун совға бўлди”

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов ва “Қўқон-1912” аъзоси Жавоҳир Сидиқов қатнашишди.

Нўъмон Ҳасанов: - Олдиндан шундай ўйин бўлишини билган ҳолда тайёргарлик кўргандик. Охирги учрашувларда “Навбаҳор” ҳимоявий ўйин кўрсатишини билгандик. 

Мухлисларимиз учун бугун ҳақиқий байрам бўлди. Ғалаба улар учун муносиб совға бўлди, дейишим мумкин. Бугун йигитлар борларини бериб ўйнашди. Футболчилар бир-бирлари билан қисқа пас орқали ўйнашлари менга манзур бўлди. Тўғри,бунга эришиш осон бўлмади.

Футболда захирага кўп эътибор бериш керак, деб ҳисоблайман. Тезликни ошириш учун захирадан фойдаланиш зарар қилмайди. Бугун ҳам ушбу принципимга содиқ қолдим ва бу самара берди.

Таран биринчи таймда яхши тўп сурди. Тўпни ўзида сақлаб туриш бўйича у етакчилардан бири саналади. Игорь ҳали ўзини кўрсатади.

Жавоҳир Сидиқов: Бугунги ўйин мухлисларбоп бўлди. Мухлисларимиз стадионда ҳақиқий байрамни ташкил этишди. “Навбаҳор”га қарши ўйинга жиддий тайёрлангандик. Бугунги ғалаба осонликча қўлга киритилгани йўқ.

Ишқибозларимиз ҳам бизни тинимсиз қўллаб-қувватлашди. Уларга миннатдорчилик билдириб ўтамиз.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика