RU

Последние новости

00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  0 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  11 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  5 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  3 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  15 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31

Нўъмон Ҳасанов: "Энди қимматбаҳо футболчиларни харид қилмаймиз" Новости

Нўъмон Ҳасанов: "Энди қимматбаҳо футболчиларни харид қилмаймиз"

Сoca Cola Суперлига 21-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бунёдкор” (2:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” мураббийи Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.

Мезбонлар устози ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикр билан бошлади.

- Ассалому алайкум! Худога шукр, бугун узоқ кутилган ғалабага эришдик. Бунинг учун йигитларга катта раҳмат айтаман. Футболчилар кучли жамоага муносиб қаршилик кўрсата олишди.

“Бунёдкор” жамоаси аъзоларига ҳам чиройли ўйин намойиш этишгани учун раҳмат айтаман. Ҳар икки жамоа бугун очиқ ўйин намойиш этди. Ҳисоб очилганидан сўнг, негадир йигитлар ҳужумкорликни сусайтиришди. Натижада танаффусга саноқли дақиқалар қолганида меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди.

Иккинчи бўлимда йигитлар танаффусда берилган кўрсатмаларга тўлиқ амал қилиб, иккинчи тўпни киритганимиздан сўнг, очилиб, тўпни назорат қилишди ҳамда зафар қучишди. Бунинг учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. Тўғри, хатолар бўлди. Жамоага мен кутган ўйинни намойиш этиши учун вақт керак. Ҳали бу борада иш олиб борамиз.

- Биринчи бўлимда Жавлон Иброҳимовни алмаштирмоқчи бўлдингиз.Аммо негадир кейинчалик фикрингиздан қайтдингиз. Бунинг сабаби нимада?

- Ўзинглар кўрдинглар, ўша вазиятда Жавлон бироз оқсоқланаётганди. Жамоамиз шифокоридан сўрасам, оёғида оғриқ борлигини айтди. Шунинг учун Иброҳимовни тезда алмаштирмоқчи бўлдим. Аммо бироздан сўнг, Жавлоннинг ўзидан сўрасам, оғриқнинг қолганлиги, ўйинни давом эттира олиши лозимлигини таъкидлади. Шунинг учун Иброҳимовни алмаштирмадим.

- Жамоа мухлислари финал баҳси Наманганда ўтказиладиган Ўзбекистон кубогининг жорий йилги соҳиби “Навбаҳор” бўлишини исташмоқда ва бу борада Наманган вилоят ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззақовга ҳам мурожаат қилишди. “Навбаҳор”нинг Ўзбекистон кубоги мусобақасидаги имкониятини қандай баҳолайсиз?


- Албатта, жамоа ўйиндан – ўйинга очилиб бормоқда. Йигитларга “пас” билан, очиқ ва ҳужумкор футбол ўйнашни ўргатяпмиз. Ўзбекистон кубоги баҳсларига ҳали анча, камида бир ойча вақт бор ҳамда ушбу мусобақада муносиб иштирок этишга ҳаракат қиламиз.

Ўзбекистон кубоги масаласи бўйича Наманган вилоят ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов билан гаплашдик ва улар бу борада ўз фикрларини билдирдилар. Шавкат Шокиржоновичга катта раҳмат, бугунги учрашувдан олдин футболчиларни руҳлантирдилар ҳамда йигитлар майдонга ўзгача иштиёқда чиқиб, ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди.

- Келаси мавсум учун режаларингиз қандай?

- Биринчидан, ҳозир мен бош мураббий вазифасини бажарувчиман. Келажакда ҳам клуб раҳбарияти мен билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида бўлса, бу борада келишиб, гаплашиб оламиз ва таркибни кучайтирган ҳолда, яхши жамоа ташкил этишга ҳаракат қиламиз.

Келаси мавсумда асосий эътиборни маҳаллий футболчиларга қаратамиз. Маҳаллий ўйинчиларсиз жамоа ташкил этиш қийин. Қимматбаҳо футболчиларни харид қилмаймиз. Фарм-клубимиз ва ёшлар жамоамизда иқтидорли футболчилар бор ҳамда улардан 5-6 нафари асосий жамоа билан машғулотларда иштирок этяпти.

Менга ёш футболчилар билан фаолият олиб бориш ёқади. Жорий мавсум якунида барчаси жойида бўлса, бу борада клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашамиз.

Сўзим якунида жамоамизни бугунги ўйинда қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.

Лекин айрим ишқибозлар ҳисоб тенглашганидан сўнг, футболчиларга нисбатан номақбул сўзларни ишлатишди.

Ҳақиқий мухлис бундай бўлмайди, аксинча, ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоасини қўллаб-қувватлаб туради.

Олдинги интервьюларда таъкидлаганимдек, наманганлик мухлисларни жамоасини ҳаттоки, ҳисобда ортда қолаётган пайтда ҳам қўллаб-қувватлаб туришгани учун ҳурмат қиламан.

Мисол учун “Барселона” ҳам ўз дарвозасидан биринчи бўлиб, тўп ўтказиб юбориши мумкин. Футболда бундай ҳолатлар юз бериб туради. Аммо мухлислар далдаси билан кейин 2 та гол уриб, ғалаба қозониш ҳам мумкин. Шунинг учун “Навбаҳор” мухлисларидан доимо жамоани қўллаб-қувватлаб туришларини сўраб қоламан.



“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика