RU

Последние новости

19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  0 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  1 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  9 18:19"Милан"нинг янги мавсум либоси намойиш этилди  0 17:50Осимхен "Ювентус"ни рад этди. АПЛнинг 2 та клуби уни трансфер қилмоқчи  1 17:26"Қўқон-1912" "Қизилқум"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05Модричга "Реал"дан янги таклиф тушмади – Ла Лиганинг навбатдаги турида хайрлашув кутилмоқда  1 16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  14 16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  6 15:35"Барселона" "Вест Хэм" ва Бундеслигада ишлаган топ-менежер билан музокаралар ўтказмоқда  0 15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  2 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  43 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  5 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  1 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4

Нўъмон Ҳасанов: "Бунёдкор"ни Тошкентда мағлуб этишни ҳамма ҳам уддалай олмайди" Новости

Нўъмон Ҳасанов: "Бунёдкор"ни Тошкентда мағлуб этишни ҳамма ҳам уддалай олмайди"

"Бунёдкор" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:1) "Қўқон-1912" жамоаси бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.

- Кутилмаган ғалабага эришдик. Чунки "Бунёдкор" жуда яхши шаклланган жамоа ҳисобланади. Ўйиндан олдин мени "қалдирғочлар"нинг ўрта чизиғи бироз қўрқитганди. "Бунёдкор"да ушбу нуқтада Иброҳимов, Собирхўжаев ва Ҳайдаров сингари тажрибали футболчилар ҳаракат қилишади. Бугунги ўйинда асосан уларни ёпишга ҳаракат қилдик. Машғулотларда ҳам шу устида алоҳида ишлагандик. Бу ишни уддаладик. Умуман ўйин ва натижа учун футболчиларимга катта раҳмат айтаман. Бугун бошланғич таркибда илк маротаба Иқбол Маликжонов ўйнади ва рақиб ҳужумларини бузишда, марказда устунликка эришишимизда унинг хизмати катта бўлди. Маликжонов ёш бўлишига қарамасдан яхши савияда ўйнай олишини исботлади.

Ўйин чиройли ўтди. Бир тарафдан рақиб футболчиси олган қизил карточка ҳам бизга қўл келди. Аммо "Бунёдкор" 10 киши бўлсада яхши ўйнади.

Қўқондан бизни қўллаб-қувватлаш учун келган юзлаб мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, бутун жамоага, футболчиларга ажойиб ўйин учун ташаккур. "Бунёдкор"ни Тошкентда мағлуб этишни ҳамма ҳам уддалай олмайди.

Легионер ҳужумчи? Барибир кўп нарса молиявий ҳолатга бориб тақалади. Ҳа, биз легионер ҳужумчи билан келишиб қўйгандик. Аммо музокаралар сўнггида унинг маоши борасида келишувга эришолмадик. Легионер ҳужумчи истаган маошни беришга бизда имконият бўлмади. Футболчи сўраган маошни бироз камайтирмоқчи бўлдик, аммо кўндира олмадик. Шу сабабли, жамоада кўришни хоҳлаган легионер ҳужумчини жалб эта олмадик. "Қўқон-1912" клуби ҳали топ жамоалардек катта ҳаридларни амалга ошира олмайди. Бунга бироз эрта.

Молиявий ҳолатимиз қай даражада? Ўртача.

Биз имкон қадар кучли-олтиликка киришга ҳаракат қиляпмиз. Буни уддалаш осон бўлмайди. Бизни қийин бўлган "Пахтакор"га қарши баҳс кутмоқда. Албатта, бор кучимизни ишга солиб мухлисларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз. Агарда олтиталикка кира олсак, унда чемпионлик учун курашадиган жамоаларга рақобат туғдиришга қийналишимиз аниқ. Чунки очколар тарафдан ҳам анча ортдамиз. Мабодо "олтилик"ка кирсак, ҳисоблаб чиқдим, жамоамиз ҳисобидаги очколар 14 бўлади. Шунда турнир жадвалида 3-4 ўринларда бўларканмиз. Лекин биз ҳали аввало ўша "олтиталик"ка киришни ўйлашимиз зарур. Бу осон бўлмайди. Суперлигада осон ўйиннинг ўзи йўқ. Мана "Нефтчи" "Навбаҳор"ни ютди. Албатта барча қатори "кучли олтиталик"ка киришни истаймиз ва курашамиз. Янги форматдаги чемпионатда чемпионлик учун курашиш қизиқ бўлади. Биз охиригача курашамиз.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика