Нойрурер: "Клопп Вайденфеллер билан нотўғри иш қилди"
09 дек 2014 11:22
Новости
![](https://championat.asia/upload/storage/154261_original.jpg)
![](/upload/storage/154261_220.jpg)
Нойрурер: "Клопп Вайденфеллер билан нотўғри иш қилди"
"Шальке-04" ва "Кёльн" собиқ бош мураббийи Петер Нойрурер Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси устози Юрген Клоппни танқид қилди.
Клопп Германия чемпионатининг 14-турида "Хоффенхайм"га қарши учрашувда дарвозабон Роман Вайденфеллерни захира ўриндиғида қолдирди.
"Клопп бу ҳақда Вайденфеллерга аввалроқ айтиши керак эди. У асосий таркиб ўйинчиси. Мен шу фикрдаман" - дейди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, "Боруссия" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва 14 очко билан турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Комментарии