RU

Последние новости

19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  0 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  0 19:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 1:0 (матнли трансляция)  30 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  3 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   18 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0

Нодирхўжа Юлдашев: Устознинг тадбиридан фотомақола... Новости

Нодирхўжа Юлдашев: Устознинг тадбиридан фотомақола...

"Бунёдкор" - "Зобаҳан" учрашувида устоз "бир гап бор, Тошкентда кўришайлик", - деган эдилар.

Бундан бир неча кун аввал ЎФФ биносида устоз Ахбор дода Имомхўжаев билан кўришдим. Шунда у киши, фарзандларидек бўлиб қолган журналист, ҳам шогирдлари Ҳамрохон Мусурмонова томонидан, “Ўзимизнинг Ахбор ака” номли китобини ёзганлиги ва шуни тақдимоти устида иш олиб бораётганликларини айтиб ўтдилар. 


Кўплаб тадбирларни ўтказиб юрганимиз учун бўлса керак, устоз бу масалада айнан бизни ҳамкорликка чақирганликлари, ўзимизга бўлган ишончни яна бир бор оширди ва тез кунда Диёр билан ҳамкорликда тадбир режасини туздик. Ҳудди чет элларда бўлгани каби, аввал китоб тақдимоти бўлиши, унда иштирок этадиган меҳмонларга китоб, муаллиф ва китоб қаҳрамони ҳақида ахборотлар берилиши керак эди. Ташқарида эса китоб савдоси авжида бўлиши ҳам режамизда бор эди. Китоб ҳам жуда арзон, бор йўғи 12 000 сўм. 

Бу ердан биз ўз танишларимизни, у ерда Диёр додасининг яқинларини йиға бошлади. Қисқа муддат ичида амалга оширилган тадбиримизга Ахбор доданинг юздан ортиқ яқинлари ташриф буюрдилар. Уларнинг қувончлари, бизнинг қувонч эмасми? Шундай файзли ёшда, файзли тадбирнинг шоҳи бўлиб турган Ахбор Имомхўжаевни кўрар эканман, бир зум кўз олдимдан додам ўтдилар. Агар менинг додам 1997 йил Ўзбекистон - Қозоғистон учрашувига олиб бормаганларида, мен футболга бундай муккасидан кетмаган бўлар эдим ва мен ҳозир Ахбор дода билан бир столда ўтирмаган бўлар эдим...


Тадбир ҳудди биз кутганимиздек бўлди. Аввалига фақат кекса ёшдаги танишлар кела бошладилар. Бироз ўтиб, улар қаторини ёшлар тўлдирдилар. Бугунги кунда қалам тебратаётган, ТВ, радио, газета ва сайтларда ишлаётган ҳамкасбларимиз тадбирни тўлдира бошладилар. "Локомотив", "Пахтакор", "Андижон", "Олмалиқ"дан вакиллар қатнашиб ўз архивлари учун китобларни харид қилдилар.

Мурожаатимиз бекор кетмагани кўрдик, сайтимиз ўқувчилари ҳам тадбирда қатнашиб бизни хурсанд қилдилар. 

Тадбир чоғида мен ҳам устозга атаб ёзилган китобга дастхат қўйдириш учун ўз навбатимни кутиб турардим. Устознинг олдиларида, мен учун яна бир қадрдон устозлардан бири бўлган Владимир Сафаров ҳам ўтирар эдилар. Владимир Ашотович ва Ахбор Рустамович ўрталарида турар эканман, Владимир Ашотовичга, "мен ҳозир ўзимни Пеле ва Марадонанинг ўртасида тургандек ҳис этаяпман", дедим. Бунга жавобан, Владимир Ашотович, "қўйсангчи", дея жилмайиб қўйдилар. Ҳақиқатдан ҳам бу икки кишининг ўзбек футболи журналистикасига қўшган ҳиссалари ҳаддан ташқари зиёда. Ахбор дода фаолиятини ТВ ва радиога бағишладилар, ундан сўнг кўплаб китобларнинг муаллиф бўлдилар. Владимир Ашотовичнинг эса ўзбек футболига оид 70 йиллик (!!!) статистикаси мавжуд.


Шуни айтишим мумкинки, тадбирда қатнашмаган ОАВ вакиллари ёки келиши мумкин бўлиб, кела олмаган мухлислар жуда катта воқеаликни кузата олмадилар. 

Ҳали китоблар етарлича, яна бир икки тадбир ўтказиш режада йўқ эмас. Бунисини ўтказиб юбормайсиз деб ўйлаймиз.

ФОТОГАЛЕРЕЯни томоша қилиш.

Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика