RU

Последние новости

15:50Расман: Ўзбек телеканаллари Ла Лига, А Серия ва Англия Кубогини намойиш этади  12 15:32Кингсли Коман "Ал Насср"га ўтди — Here We Go!  2 15:03Here we go: "Манчестер Сити" ўз футболчисини "Эвертон"га ижарага бермоқда  2 13:33Иско жиддий жароҳат олди  1 13:05Япония терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар вафот этди  0 12:37"Пахтакор-79" жамоасини хотирлаш тадбиридан ГАЛЕРЕЯ  5 12:21Суперлига. 18-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Хоразм"да йўқотиш бор  1 12:00МЮ янги футболчиси муҳокамалар марказида  1 11:37Афсонавий ҳимоячи фаолиятини якунлади  3 10:59ПСЖ 150 миллион евролик трансфер бўйича иш бошлади  6 10:31Азар барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиси ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:00ПСЖ 65 миллион евролик трансферни ҳал қилди  1 09:26Пролига. 11-турга старт берилади  1 08:56"Пахтакор-79" фожиасига 46 йил тўлди  7 08:51Sofascore. Муҳаммадали Ўринбоев Белгиядаги дебют ўйинида қандай баҳо олди?  4

Нодирхўжа Юлдашев: "Кенгурулар" устингиздан "сакраб" кетишларига йўл қўйманг" Новости

Нодирхўжа Юлдашев: "Кенгурулар" устингиздан "сакраб" кетишларига йўл қўйманг"

25 январь куни Ўзбекистон U-23 ва Австралия U-23 ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

Кеча кўпчилик Бобурни танқид қилди. Ўзимни ҳам жаҳлим чиқди биринчи вазиятдаги нўноқ ҳаракатига. Лекин ўйин тугаганидан кейин билдим-ки, бола "температура" билан тўп тепган. Исииғи билан нам ҳавода югурган. Бу жуда қийин.

Яқинда бир фикр айтгандим. 11 нафар бола билан мусобақага тайёрланган мураббий, бирон футболчи жароҳат олиб қолса нима қиларди? Нима қилишини кўрдик. Демак, ўша футболчини тушираверар экан, жароҳати бўладими йўқми.

Индинга насиб ютамиз! Ўйин яхши (футболчиларни ўзини ўйини). Фақат шу учрашувга бутун борингиз, ташвишингизни унутиб, тарих учун 90 дақиқага бор кучингизни жамласангиз бўлгани!

Жасур, кеча йиғлаб юбординг. Австралия билан ўйинда ҳам йиғла, фақат қувонч кўз ёшлари бўлсин, у! Бунинг учун илтимос, ўзинг учун эмас, жамоа учун ўйнаб бер. Бу сенинг қўлингдан келади. Қанча чиғириқдан ўтдинг.

Ойбек, бу натижа эмас. 3та ўйиндаги қаҳрамонлигинг бир пул бўлади, агар Австралияни юта олмасак. Юта оламиз, буни жамоа аъзолари билан амаллай оласан. Азиз, ҳали сени кўрмадик! Қани чемпионатдаги Ғаниев? Бир ўйин орқали ўзингни шундай кўрсатгин, бутун халк кўрсин. Ота-онанг гердайиб юрсин, бу менинг ўғлим деб. "Бузвор" эртага Австралия дарвозасини!

Ислом ва Хожиакбар! Сизларга кўп гапириб ўтириш шарт эмас. Шунчаки эртага "кенгурулар" устингиздан сакраб кетишларига йўл қўйманг, бўлди!

Бу авваллари Англияда порлаган Австралия ўйинчилари эмас. Сиздан ҳеч қандай фарқи йўқ, ишонинг!

Майдонга тушамиз, ғалаба қозонамиз, юртга қайтамиз!


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +106   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика