RU

Последние новости

21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  0 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  0 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  1 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  14 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  7 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  7 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  16

Нодирхўжа Юлдашев: "Ҳозирги трансляцияларга кўникишга мажбурмиз" Новости

Нодирхўжа Юлдашев: "Ҳозирги трансляцияларга кўникишга мажбурмиз"

Сайтимиз асосчиларидан бири Нодирхўжа Юлдашев VAR масаласига тўхталиб ўтди.

"Кўпчилик тушунмаслиги мумкин, нима учун VAR баъзи ўйинларда йўқ бўлиб қоляпти. 

Аввало, VAR бевосита Спорт ТВга ўйинни тўғридан-тўғри узатиб берадиган кўчма станцияга уланадиган технология. У ердан сигнални олади ва қонун қоидага асосан уни ҳакамга тақдим этади. 

Аслида биздаги VAR сифатсиз эмас, шунчаки МТРКнинг бугунги футбол ўйинларига чиқаётган кўчма станциясининг имконияти бу. Шунинг учун бизда четда бўлгани каби турли нуқталардан "повтор" бера олмаймиз. Мана шу кўплаб эътирозларга сабаб бўляпти. Камига МТРКнинг йил давомида тадбирлари бисёр, бу йилни олсак, Наврўз байрами, Мустақиллик, шу кунларда Самарқанддаги ШОС. Бу ерда ҳам, айнан Суперлига ўйинларида ишлайдиган КТС (ПТС) ишлайди. Шунинг учун айрим тур ўйинларида VAR ёки тўғридан-тўғри эфир йўқ. 

Масалан, Россияда Матч ТВ чемпионатнинг эгаси, аммо КТСлар Матч ТВники эмас. Улар буюртма асосида трансляция қилиб берадилар. ОФК яқинда Ўзбекистонда ўтказган Осиё чемпионатига Туркия компанияларидан бирини ёллади. У ерларда рақобат жуда катта, нафақат ТВлар ўртасида, балки КТСлар ҳам рақобат қиладилар. 

Бизда ҳозирча ҳеч ким, ҳеч бўлмаса 8 та камерали шахсий 2 та КТСга эга эмас. Аслида шахсий компаниянинг хизматидан фойдаланиш учун нафақат 2 та, камида 3 та КТС керак бўлади. Сабаби қайсидир кун бизда 3 та ўйин бўлади. 2 та ПТСни деб, чемпионатни 4 кунга бўлиш мантиқсиз. 

3 та КТСнинг ҳар бирида 15 кишидан ходим ишласа, 45 киши дегани. Ўртача 6 млн маош дейлик, яна компанияда 10 нафар ходим. Ойига маошнинг ўзига 330.000.000 сўм. 1 йилга деярли 4 млрд пул. Бу фақат маош. 3 та КТС ишчиларини сафарга юбориш, масофасига қараб меҳмонхона Харажати бор яна. 

Бу тизим ишлаши учун Спорт ТВ ёки Футбол ТВ камида 1 йилга 12-15 млрд пулга тадбиркорга буюртма бериши керак (юқоридаги компания фақат ходимлар маошини ҳисобламайди, техника, "командировка" ва ўзининг фойдаси ҳам бўлиши керак).

Лекин бизнинг реклама бозоримиздан келиб чиқса, ҳеч бир канал ҳозир бу "риск"ка қўл урмайди. Шунинг учун ҳозирги трансляцияларга кўникишга мажбурмиз", – дейди Юлдашев.

Coca Cola Суперлигаси 18-тур учрашувларида VAR ишлатилмаслиги мумкин

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика