RU

Последние новости

18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  0 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  0 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 16:27АПЛ. "Челси" – "Бёрнли": Тосин, Гиттенс, Делап асосий таркибда!  4 16:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  166 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  6 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  4 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  4 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  71 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1

Нодирбек Абдураззоқов: "ОКМКни мавсум бошида ҳеч ким эсламайди, бу ҳолат менга ёқмайди" Новости

Нодирбек Абдураззоқов: "ОКМКни мавсум бошида ҳеч ким эсламайди, бу ҳолат менга ёқмайди"

Суперлига турнир жадвалида юз фоизлик натижа қайд этиб турган ягона жамоа ОКМК бўлиб турибди.

Олмалиқликлар "Бухоро", "Пахтакор", "Қизилқум"дан 3 очко тортиб олишнинг уддасидан чиқди. Бу ўйинларда жамоа ярим ҳимоячиси Нодирбек Абдураззоқов ўзидан ижобий таассурот қолдирмоқда. Футболчи 3 та ўйинда 2 та гол ва 1 та ассист муаллифига айланди. ОКМК 4-турда Вадим Абрамов бошчилигидаги "Динамо"ни қабул қилади. 

- Суперлига ОКМК учун жуда яхши кўрсаткичлар билан бошланди. Дастлабки турлар қандай таассурот қолдирди?

- Таассуротлар ажойиб. Йил охиригача шундай бўлиши учун максимал ҳаракат қиламиз. 

- Жамоанинг муҳим фигурасига айлангансиз. Бу оптимал ҳолатга қандай келдингиз?

- Ўйлашимча, кўпроқ ўйин амалиёти ва мураббий томонидан берилган ишонч самараси. Терма жамоадаги ўйинларим ҳам руҳий томондан яхшироқ бўлиши учун ёрдам берди. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасман ва олдинга интилишда давом этаман. 

- Чемпионлик учун фаворит сифатида "Нефтчи", "Насаф", "Пахтакор" жамоалари кўрилмоқда. Бу жамоалар очко йўқотишга улгурди. ОКМК бу йил қандай совға кўрсатиши мумкин?

- Ҳар йили шундай. ОКМКни йил бошида эслашмайди ҳам. Тўғрисини айтсам бу ҳолат менга ёқмайди. Жўжани кузда санаймиз. 

- Голни турлича нишонлайсиз. Бунда қандайдир режа бўладими ёки кимгадир бағишлайсизми?

- Тўғри ҳар хил нишонлайман. Лекин гол урганимдан сўнг албатта сажда қиламан. Асосий гол нишонлашим сажда ҳисобланади. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика