RU

Последние новости

14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  0 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  0 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  0 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  1 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   7 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  3 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  10

Нодари Кавтарадзе: "Ташхис кувонтирадиган даражадамас" Новости

Нодари Кавтарадзе: "Ташхис кувонтирадиган даражадамас"

Хабарингиз бор, "Андижон"нинг грузиялик ярим ҳимоячиси Нодари Кавтарадзе 29 июнь куни “Пахтакор”га қарши беллашувда тиззасидан жароҳат олиб ўйинни давом эттира олмаслиги малълум бўлди ва майдонни анча эрта тарк этди.

Албатта, Кавтарадзега соғлик тилаймиз ва бундай дамларни енгиб ўта олади. Унинг ҳозирги ҳолатидан хабар олиш мақсадида “Андижон” матбуот хизмати Кавтарадзе билан боғланди. 

-  Нодари, “Пахтакор”га қарши учрашувда кутилмаган жароҳат сабабли сафдан чиқдингиз. Куни кеча шифокорлар кўригида бўлдингиз. Қандай ташхис қўйишди?

-  Ташхис кувонтирадиган даражадамас. Жароҳатим оғир, операция керак. Тикланиш учун 4-6 ой керак бўлади. Операция Москвада ўтказилади ва тикланиш ҳам. 

-  Айтинг-чи, биринчи даврада кўпроқ қайси ўйин ёдингизда қолди?

-  Хотирамга мухлисларимизни қувонтирган ғалабалар келади. Айниқса, “Насаф”ни енганимиз, “Металлург” устидан қозонилган йирик ғалаба ва “Пахтакор” билан ўтган охирги ўйиндаги натижа.

-  Сизни қўллаб-қувватлаётган мухлисларга нима дея оласиз?

-  Ишқибозларимиссиз бундай натижалар бўлмасди. Чунки улар бизнинг 12-ўйинчимиз! Майдонга тушганингизда ёлғиз эмаслигингизни ҳис қиласиз.  Стадионимиз тайёр бўлганидан сўнг, уйимиздаги ўйинларни мухлислар билан қандай ўтишини тасаввур қиляпман!

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика