Нкунку яна сафдан чиқди
07 янв 2024 16:34
Новости
Нкунку яна сафдан чиқди
"Челси" футболчиси Кристофер Нкунку жароҳати сабабли бир неча ҳафтага сафдан чиқди.
Кеча футболчи "Челси"нинг Англия кубоги доирасида "Престон"га қарши ўйинини ўтказиб юборди. Ўйиндан кейин жамоа бош мураббийи Маурисио Почеттино футболчи машғулот пайтида жароҳат олганини айтиб ўтди. Айтилишича, футболчи 2-3 ҳафтага сафдан чиққан.
Кристофер 2023 йил ёзида "Челси"га ўтганди. Бироқ тиззасидаги жароҳати сабабли у декабрь ойи охирларига қадар ўйнай олмади. Шундан кейин у 4 ўйинда майдонга тушди.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Комментарии