RU

Последние новости

11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  0 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  1 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  1 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  3 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  7 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  8 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  1 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  11 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  6 07:30ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди  0 07:22Эрон Про лигаси. "Персеполис"нинг омадсизлиги давом этмоқда: бу сафар меҳмондаги мағлубият ва Ўруновдан сариқ карточка  0 07:13А Серия. "Рома" ва "Интер" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  0

"Нимага Ўзбекистон йўқ?" деган саволга жавоб Новости

"Нимага Ўзбекистон йўқ?" деган саволга жавоб

Хабарингиз бор, шу кунларда Индонезияда футбол бўйича U-19 Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақада гуруҳ ўйинлари тугади ва бугундан чорак финалга старт берилади. Шу ўринда чорак финал жуфтликларини яна бир карра эслаб ўтсак.

28 октябрь
Қатар - Таиланд
Япония - Индонезия

29 октябрь
Жанубий Корея - Тожикистон
Саудия Арабистони - Австралия

Тур натижаларини бериб борганимиздан сўнг изоҳларда баъзи мухлислар "Нимага Ўзбекистон йўқ?" саволини бера бошлашди. Бу саволнинг жавоби оддий: Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўтган йил саралашдан ўта олмаган.

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси саралаш босқичининг "В" гуруҳидан жой олганди. Гуруҳдаги рақиблар: Шри Ланка, Мальдив, Бангладеш ва Тожикистон. Барча ўйинлар Тожикистонда ўтказилган. Саралаш босқичига Александр Мочинов терма жамоани олиб борган.

Ўзбекистон ёшлар термаси иштирокни жуда яхши бошлаган. Дастлаб Шри Ланка 10:0, ундан кейин Мальдив 6:0, сўнгра Бангладеш 1:0 ҳисобида мағлуб этилган. Демак, 3та ўйинда 9 очко. Мезбон жамоа Тожикистон эса саралашни Бангладешга қарши дуранг (0:0) билан бошлаган. Кейин улар Шри Ланкани 6:0 ва Мальдивни 5:0 ҳисобида мағлуб этилшган. Тожикистон учта учрашувда 7 очко тўплаган.

Ўтган йил 8 ноябрь куни "Ҳисор" марказий стадионида Ўзбекистон ва Тожикистон ёшлар терма жамоалари ўртасида ҳал қилувчи баҳс ўтказилган. Бизга дуранг ҳам кифоя қиларди, бироқ 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйганмиз. Натижада Тожикистон 10 очко билан Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритган, биз эса ортга қайтганмиз. Хуллас, мухлислар томонидан тушаётган саволнинг жавоби шу.

Эслатиб ўтамиз, U-19 Осиё чемпионатида кучли тўртликка кирган жамоалар келаси йил Польшада ўтказиладиган U-20 жаҳон чемпионатига йўл олишади.

Рейтинг: -32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика