RU

Последние новости

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Нилуфар Қудратова: "Уйда вақтни мазмунли ўтказишга ҳаракат қиляпман" Новости

Нилуфар Қудратова: "Уйда вақтни мазмунли ўтказишга ҳаракат қиляпман"

Коронавирус туфайли барча мамлакатларда футбол учрашувлари ўтказилмаяпти.

Хўш, ўзбекистонлик футболчилар карантин даврини уйда қандай ўтказишмоқда? Улар мухлисларга бу борада нималарни тавсия қилишади?

- Тўғриси, майдонни жуда ҳам соғиндим. Бу соғинчни оддий сўзлар билан шунчаки таърифлашнинг имкони йўқ. Ишончим комилки, мухлисларимиз ҳам футбол учрашувлари яна старт олишини интиқлик билан кутишмоқда.

Лекин айни пайтда барчамиздан карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда уйда қолиш, бу орқали коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олишда улкан хисса қўшиш талаб этилади.

Мен ҳам уйда қолган ҳолда ўз вақтимни мазмунли ўтказишга ҳаракат қиляпман. Зерикишга асло вақт ҳам бўлгани йўқ. Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети 3-босқич талабаси бўлганим сабаб айни вақтда онлайн дарслар давом этяпти. Дарсларни яхши ўзлаштиришга ҳаракат қиляпман. Қолаверса, Юнус Оғузнинг «Амир Темур» асарини ўқиб чиқяпман.

Биз – футболчилар учун спорт формасини ушлаб туриш жуда муҳим. Шу сабабли мураббийлар билан алоқада бўлган ҳолда машғулотларни уйда давом эттиряпман. Бу борада мухлисларга ҳам уйда машқ қилиб туришни маслаҳат берган бўлар эдим.

Карантин баҳонасида оила аъзоларимиз билан биргаликда вақтни мазмунли ўтказиш имконияти ҳам вужудга келди. Бундан унумли фойдаланишимиз, асосийси – шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишимиз лозим. Агар шифокорлар тавсияларига тўлиқ амал қилсак, коронавирусни албатта енгамиз!, - деди истеъдодли футболчи.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика