RU

Последние новости

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Никола Милинкович: "Фаолиятимни “Суғдиёна”да якунламоқчиман" Новости

Никола Милинкович: "Фаолиятимни “Суғдиёна”да якунламоқчиман"

Куни кеча ижтимоий тармоқларда, Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси аъзоси Никола Милинковични клубдан кетганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Биз эса вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида футболчи билан боғландик.

- Никола, “Сўғдиёна”дан кетганингиз ростми? Ижтимоий тармоқлардаги хабарларга изоҳ берсангиз...
- Менинг клуб билан шартномам 30 ноябрда тугади. Жамоада қолиб кейинги йил совринлар учун курашишни истайман. Менга бу ерда барча нарса мақул. Яна беш, олти йил “Сўғдиёна”да қолиб, сўнг фаолиятимни якунламоқчиман. Ҳозирда Сербияга ватанимга қайтдим, таътилни ўз юртимда, оилам даврасида ўтказмоқчиман. Ўзбекистонда қолиш ёки қолмаслигим борасида аниқ гап айта олмайман. Шуниси аниқки, мен жон деб бу ерда қолишни хоҳлайман.



- Бу йил жамоа мавсумни тўртинчи поғонада тугатди. Осиё Чемпионлар лигасига чиқишига бир қадам қолганди. Умуман якунланган мавсумни қандай баҳолайсиз?
- Тўртинчи ўрин биз учун яқин йиллардаги тарихий натижа ҳисобланади. Сўнгги тургача совринли ўринлар учун курашдик. Ўйлайманки, қайд этилган натижалар, жамоа намойиш этган ўйин мухлислар эътирофини қозона олди. Фикримча, биз ОЧЛга муносиб эдик. Ҳамма юқори савияда ишлади. Мухлислар, клуб призденти, мураббийлар, футболчилар ва қолган ходимлар бирлаша олди. Гарчи сўнгги ўйинда мағлуб бўлиб, имкониятни бой берган бўлсакда натижадан мамнунман.

- Сизни клубга Сергей Лушан таклиф қилганди. Орада катта ўзгаришлар юз берди. Мураббий алмашди. Улуғбек Бақоев билан Сергей Лушчан ўртасидаги тафовутни айтиб бера оласизми? Боиси сиз икки мураббий қўл остида турлича ўйин намойиш этдингиз...
- Буни қарангки, менга икки ажойиб мураббий билан бирга ишлаш насиб қилди. Улар турлича услубга эга. Мен иккаласи учун ҳам бир жамоанинг ўйинчиси эдим. Вазифаларим ўзгаргани йўқ. Бақоев ва Лушчан фаолиятимдаги энг яхши мураббийлар ҳисобланади

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика