RU

Последние новости

07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  0 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  5 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  6 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  59 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  7 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1

Никола Лазаревич: "Ўйин тақдирини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилишимиз мумкин эди" Новости

Никола Лазаревич: "Ўйин тақдирини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилишимиз мумкин эди"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи учинчи туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Динамо" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Никола Лазаревич фикрларини билдирди.

"Динамо" жамоасига яхши ўйин учун раҳмат айтаман. Улар бугун бироз ўзгарган таркиб билан майдонга тушишди. Ёш футболчиларга ишонч билдиришди. Жамоам ҳақида гапирадиган бўлсам, вазиятлардан фойдалана олмадик. Нима ўхшамади, таҳлил қиламиз. Қисқаси шундай кун бўлди. Умуман олганда биринчи таймдаёқ ўйин тақдирини ҳал қилишимиз мумкин эди",- дейди Лазаревич. 

- Александар Станилсавлевич ва Гонзаллонинг ўйинида қандай фарқ кўряпсиз?

- Ўзбекистон кубоги орқали кам ўйнаган футболчиларни кўриб оляпмиз. Гонзаллога ҳали бироз куч етишмаяпти. Техник томондан унда ҳаммаси жойида. Ротатциялар қиляпмиз. 

- Охирги икки ўйинда Тимур Набиевни туширмоқдасиз. "Динамо" билан учрашувда Бобур, ўтган ўйинда Дмитриевнинг ўрнида ҳаракат қилганди...

- Тимурда яхши иқтидор бор. Юқорида айтганимдек кубок баҳсларида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиляпмиз. У ишлашда давом этиши керак. Поло Комолафега эса мослашиб олиши учун бироз вақт талаб этилади. Ўйлайманки, ҳаммаси изига тушади.  

- Эркин Байдуллаев ўйинда ўзига ўхшамади...

- У таркибимиздаги энг тажрибали футболчи. Битта ўйин ҳеч нарсани англатмайди. Олдинда бизни "Олимпик"ка қарши ўйин кутмоқда. Рақиб ёш ва тезкор дриблингни амалга ошира оладиган футболчиларга эга. 





Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика