Никола Лазаревич: "Ҳисоб ўйинга мос бўлди"
17 мар 2022 22:11
Новости
Никола Лазаревич: "Ҳисоб ўйинга мос бўлди"
Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Динамо" – "Қизилқум" (0:0) учрашувидан сўнг навоийликлар устози Никола Лазаревич фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйин кутганимиздек кечди. Шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Рақиб тўпни яхшироқ назорат қилди. Дуранг адолатли натижа. Қадам-бақадам олдинга интилишимиз шарт. Ҳозирданоқ навбатдаги ўйин ҳақида ўйлашни бошлаймиз.
Турнир жадвалида биринчи ўриндамиз. Ортиқча ҳиссиётларга берилмаймиз. Ҳозирликни кучайтирамиз.
"Динамо" ва биз ўз вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Демак, ҳисоб ўйинга мос бўлди. Таркибда ёш футболчилар ўйнар экан, ўзини кўрсатиши учун икки ҳисса куч билан ҳаракат қилади", – дейди Лазаревич.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии