RU

Последние новости

13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  0 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0

Никола Лазаревич: “Асосий вақтда масалани ҳал қилишни режалаштиргандик” Новости

Никола Лазаревич: “Асосий вақтда масалани ҳал қилишни режалаштиргандик”

Ўзбекистон Coca Cola Кубогининг чорак финали доирасидаги “Сўғдиёна” – “Қизилқум” (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида навоийликлар бош мураббийи Никола Лазаревич иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? 120  дақиқалик ажойиб ва қийин ўйин бўлди. Биз мана шундай баҳсни кутгандик. Аламлиси, кимдир мағлубиятга учраши керак эди. Ўйинда кутилмаган жиҳати шу бўлдики, “Сўғдиёна” қарши ҳужумларга эътибор қаратди. Кейин ўйин режамиздагидек давом этди. 120 дақиқа курашларга бой ўйин бўлди. Ғалаба қозонган тақдиримизда ҳам, бунга ҳақли равишда эришган бўлардик. Ўзбекистон кубогининг кейинги босқичига йўлланма олишни мақсад қилгандик. Афсуски, мағлубиятга учрадик. Буёғига эндиликда чемпионат баҳсларига эътибор қаратамиз. 

- Жамоангиз қўшимча бўлим ва пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрганмиди?

- Ҳа, албатта, тайёргарлик кўргандик. Лекин мақсадимиз асосий вақтда масалани ҳал қилиш эди. Лекин шундай бўлса-да, пенальтилар сериясига машғулотлар вақтида тайргарлик кўргандик. Шу ўринда “Сўғдиёна” жамоасини кубокнинг кейинги босқичида омад ёр бўлишини тилайман. 

- Бугунги учрашув ҳакамларига эътирозингиз борми?

- Бор. Лекин ҳакамлар икки жамоа учун хато қарор қабул қилди. Бу томонлама дуранг дейиш мумкин. Шундай бўлса-да, мана шундай даражадаги учрашувда ВАР бўлиши керак эди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика