RU

Последние новости

11:05“Ал Насср“ футболчиси АПЛ грандига ўтиши мумкин  0 10:37Жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилар рейтинги тузилди (топ-10)  1 10:10“Барселона“ йирик трансферни амалга оширишга яқин  4 09:43“Ювентус“ “Адидас“ билан янги шартнома имзолади. Келишув суммаси маълум  0 09:18Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита чорак финалчилар аниқланади  3 08:47Саудия Арабистоннинг бир йўлла учта жамоаси АПЛ юлдузига таклиф билан чиқишди  2 08:40КЖЧ. 39 ёшли Серхио Рамос "Интер" дарвозасига гол урди  0 08:20МЮ “Барселона“га супер таклиф билан чиқди  8 07:52Шомуродовга қизиққан МЛС жамоаси маълум  21 07:25Ҳусанов тарихга кириши мумкин! Бугун “Манчестер Сити“ клублар ўртасидаги ЖЧда юришини бошлайди  13 06:50КЖЧ. "Урава Ред" сардори "Ривер Плейт" футболчиларига нисбатан ҳурматсизлик қилди  0 02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  19 00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  7 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3

Ниҳоят! Моуриньо УЕФАни алдаганини тан олди Новости

Ниҳоят! Моуриньо УЕФАни алдаганини тан олди

Жозе Моуриньо арабларнинг "beIN Sports" телекомпаниясига ажойиб интервью берди.

У Клопп ва Гвардиолага ҳасад қилишини, МЮ раҳбариятига яширинча арз қилиб, улар яқин вақтларда ўзларининг катта кучини йўқотишини айтган. Бу мураккаб ва жиддий мавзулар орасида энг қувноғи бўлди.

Жозе 2005 йилни ёдга олди: гарчи жамоага ёрдам бера олмаслиги мумкин бўлса-да, у кир кийимлар ичига кириб олгани ҳақиқатми?

Тўхтанг, сиз ўзи бу тарихни яхши биласизми?

"Бавария"га қарши чорак финалдан олдин Моуриньо 1/8 финалда "Барселона"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун иккала баҳсдан ҳам четлатилганди. У жамоаси билан гаплашиши, жамоанинг кийиниш хонасига кириши, трибунаости жойида бўлиши мумкин эмасди. Марҳамат, VIP-ложа.

"Бавария"га қарши биринчи ўйин тунида Моуриньони трибунада кўришмади. Бироқ унинг ёрдамчиси Руй Фария бош кийимини кийиб ўтирганди. Унинг қулоғида қулоқчинлари бор эди, бу ҳам тақиқлангани боис, Англия матбуоти буни кўрмаслиги керак эди. Дарвозабонлар мураббий Сильвиньо Лоуро эса маҳфиёна равишда кийиниш хонасига кириб, қоғозлар олиб чиқарди.

"Челси" ва Моуриньо бу борадаги саволларга анча вақтдан буён жавоб бермаётганди. Ниҳоят, Жозе буни айтиб берди.

"Ҳа, ростдан ҳам мен қутининг ичида эдим. Бу ғоя менга қандай келганлигини эслай олмайман. Мен футболчилар билан ёнма ён бўлишим керак эдим ва буни уддаладим.

Мен кийиниш хонасига кундузи боргандим, соат тахминан 12лар эди. Ўйин эса 19:00дан эрта бошланмасди. Мени ҳеч ким кўрмади ва мен жамоанинг етиб келишини кутдим.

Муаммо битта - стадиондан қандай қилиб чиқиб кетаман? Жамоа администратори Стюарт мени шу катта металл қутининг ичига солди. Нафас олишим учун унинг қопқоғи бироз очиқ эди.

Стюарт хонадан чиққанидан кейин УЕФА ҳодимлари хонага кирди. Ўшанда у қутини ёпиб қўйди. Нафас ололмасдим! У қутини очганида ўлаёзгандим. Жиддий айтяпман".

Шундан кейин Моуриньони ўша оқшомда ҳеч ким кўрмади. "Челси" 4:2 ҳисобида ғалабага эришди. Демак, ўша тун идеал тарзда ўтди.

Хўш, бу Жозенинг ақлсизлигими?

Рейтинг: +74   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика