Ниҳоят, “Милан” яна миланликларга тегишли
04 мар 2019 19:40
Новости
Ниҳоят, “Милан” яна миланликларга тегишли
“Гаттузо мен учун катта совға бўлди. Мен уни мураббий бўла олмаса керак деб ўйлагандим. Бироқ, у мен ҳайрон қолдирди. Футболчиларнинг унга эргашгани сабаб натижалар ҳам яхши томонга ўзгармоқда. Леанардо (спорт директори), Мальдини (стратегик ривожлантириш бўлими бошлиғи) ва бошқаларнинг раҳбариятга келгани хурматга сазовор ҳолат. Ниҳоят, “Милан” яна миланликларга тегишли. Пакета ва Пёнтек трансфер қилинганидан сўнг, тезда жамоа ўйинига мослашди. Бу билан Леонардони табриклайман. Европада ҳеч қайси клуб миланчалик таркибини кучайтирмади”, - дея 74 ёшли Галлианининг сўзларини келтиради Radio Anch’io Sport.
“Милан” барча мусобақалар сўнгги тўққиз ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти. Миланликлар А серияда 26 турдан сўнг, учинчи ўринда бормоқда. Бу жамоанинг охирги йилларда кўрсатаётган энг яхши натижаларидан бири ҳисобланади.
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Комментарии