RU

Последние новости

12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  0 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  8 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  7 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15

Нигерияда футбол бўйича ЖЧ-2014 учрашувини томоша қилаётган одамлар портлатилди Новости

Нигерияда футбол бўйича ЖЧ-2014 учрашувини томоша қилаётган одамлар портлатилди

Нигериянинг Даматуру шаҳрида футбол бўйича ЖЧ-2014 учрашувини томоша қилиш айни авжига чиққан вақтда террорчи-камикадзе ўзини портлатиб юборди.
Бу ҳақда 17 июнь, душанба куни Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.

Ҳодиса футбол мухлислари Бразилия ва Мексика терма жамоалари ўртасидаги ўйинни кузатиб бораётган майдончада содир бўлган. Террорчи, дастлабки маълумотларга кўра, такси сифатида фойдаланиладиган уч ғилдиракли велосипедга ўрнатилган портловчи қурилмани ишга туширган.

Ҳужум натижасида камида етти киши ҳалок бўлган ва яна оғир жароҳат олган 15 киши шаҳар марказий шифохонасига етказилган. Шифокорлар теракт қурбонлари сони ошиши мумкинлигини истисно этишмаяпти.

Маҳаллий полиция вакилининг маълум қилишича, ҳодиса жойидаги қутқарув ишлари такрорий теракт амалга оширилиши хавфи мавжудлиги сабаб эҳтиёткорлик билан олиб борилмоқда – ушбу қўпорувчилик ҳаракати ортида тургани тахмин қилинаётган “Боко Ҳарам” гуруҳи жангарилари одатда шундай тактикани қўллашади.

Нигерия шимоли-ғарбида ҳаракат қилувчи “Боко Ҳарам” гуруҳи ўз олдига мамлакатнинг бутун ҳудудида шариат қоидаларини ўрнатиш ва Ғарб таъсирига қарши курашишни мақсад қилиб қўйган. Гуруҳ жангарилари черковлар, мактаблар ва полиция бўлинмаларига кўп марта ҳужум қилиб, тинч аҳоли вакилларини ўлдирган.

Хусусан, май ойида террорчилар Жос шаҳрида Европа Чемпионлар лигаси финалини томоша қилаётган оломон яқинида бомба портлатган эди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика