Неймар Роналдунинг гапларини тасдиқлади
08 янв 2025 10:54
Новости
Неймар Роналдунинг гапларини тасдиқлади
"Ал Ҳилол" ҳужумчиси Неймар Криштиану Роналдунинг Саудия Арабистони чемпионатининг даражаси ҳақидаги гапларига муносабат билдирди.
"Криштиану Роналдунинг фикрларига мен ҳам қўшиламан. Ҳақиқатдан ҳам ҳозирда Саудия чемпионати Лига 1 чемпионатидан кучлироқ. Саудия лигасининг даражаси борган сари ўсиб бормоқда. Савияли легионерлар чемпионат ривожига катта ҳисса қўшишмоқда", — деди Неймар.
Аввалроқ, Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионати Франция чемпионатидан кучли деб фикр билдирганди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди
Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"га 3 та гол урди
Комментарии