RU

Последние новости

03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  226 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  16 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  1 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  12 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  28 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  4 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  7 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  19 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1

Неймар: "ПСЖдаги давр мен учун энг зўри эди" Новости

Неймар: "ПСЖдаги давр мен учун энг зўри эди"

"Ал Ҳилол" клуби аъзоси Неймар ПСЖда тўп тепган даврини ёдга олди.

"ПСЖ сафида ўтказган йилларим, шубҳасиз, мен учун энг яхши давр эди. Бироқ баъзан менга жуда оғир эди, сабаби жиддий жароҳатлар олардим ва тикланиш жараёни уч, тўрт ёки олти ойгача чўзилиб кетарди. Бу мени қаттиқ ташвишга соларди, аммо спорт,, футбол жиҳатидан олса, ўша энг яхши Неймар эди. Шундай экан, Француз футболига шундай версиямни таклиф қила олганимдан хурсандман, бошқа томондан нимадир етишмайдигандек... Чунки менда тўлиқ мавсум бўлмаган, фақатгина 2020 йилда, биз Чемпионлар Лигаси финалига чиққанимизда мен кўпроқ ўйин ўтказа олгандим.

Ана ўша чиндан ажойиб йил бўлган. У лаҳзаларни ҳеч қачон унутмайман, улар юрагимда мангу қолади.

Биз клубни илк бор Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиққанимизни унутмаслигимиз зарур. Афсус, мусобақада ғолиб бўла олмадик. Бироқ бу спортнинг, футболнинг бир қисми. Унда доим ҳам ютавермайсиз. ПСЖда мақсад бор эди - финалга чиқиш ва биз буни уддаладик. Клуб ҳали ҳам шу мақсадда ҳаракат қиляпти. Ҳа, мен "Барселона" билан зафар қучганман, лекин ПСЖ сафида ҳам буни уддалашни истагандим. Чемпионлар Лигаси — худди ЖЧни ютишдек гап".

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика