Неймар фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин
23 июн 2022 00:35
Новости
Неймар фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин
ПСЖ ярим ҳимоячиси Неймар фаолиятини Италия А сериясида давом эттириши мумкин.
Манбанинг хабарига кўра, Туриннинг "Ювентус" клуби бразилиялик суперюлдузнинг трансферини кўриб чиқмоқда.
"Кекса синьора" Неймар ва ПСЖ раҳбарияти ўртасидаги чигал муносабатлардан хабардор, шу боис клуб вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Бразилиялик футболчининг ўзи "Парк де Пренс"ни тарк этиб, клубини ўзгартиришга қарши эмас.
Аввалроқ ПСЖ раҳбарияти Неймардан қутулмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди. Клубга бразилиялик футболчининг турмуш тарзи ёқмайди. Бундан ташқари, ярим ҳимоячи февраль ойида 30 ёшни қарши олади.
Похожие новости
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии