RU

Последние новости

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  1 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  1 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

Невилл: "Роналду — Руни — Тевес триоси Мане — Фирмино — Салах учлигидан кучлироқ эди" Новости

Невилл: "Роналду — Руни — Тевес триоси Мане — Фирмино — Салах учлигидан кучлироқ эди"

"Манчестер Юнайтед" ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси, бугунги кунда футбол эксперти сифатида фаолият юритаётган Гари Невилл АПЛ тарихидаги энг яхши ҳужум учлигини айтди.

Унинг фикрича, 2007-2009 йилларда МЮда ўйнаган Криштиану Роналду — Уэйн Руни — Карлос Тевес триоси тарихдаги энг кучлиси ҳисобланади.

"Бу учлик ажойиб ўйинлар кўрсатарди, улар, шунчаки, бу дунёдан эмасди. Гап фақат ўйинчиларнинг сифати ҳақида эмас. Уларнинг ҳар бири гол уриш учун даҳшати истаги бор, худбин футболчилар эди.

Роналду бошқача — рақибларини таъқиб қилмас, қўполлик ишлатмас, аммо жуда ақлли футбол намойиш қиларди. Руни ва Тевес эса ҳақиқий кўча жангчилари, уларнинг ўзгача қобилятлари бор эди. 

Мен учун Премьер-лига тарихидаги ҳеч қайси трио улардан кучли эмас. Сиз Мане, Салаҳ ва Фирмино ҳақида гапиришингиз мумкин, мен бу футболчиларни яхши кўраман. Шунингдек, Стерлинг, Агуэро ва Сане учлиги ҳам бор, аммо улар юқори чўққисига чиққан Тевес, Руни, Роналду триосидан кучли бўлолмайди. Улар афсонавий учлик эдилар", — деди Невилл Sky Sports телеканалининг "The Football Show" кўрсатувида.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика