RU

Последние новости

07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  3 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  3 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  4 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  2 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  0 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  2 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  0 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  5 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  45

Неъматулла Қутибоев: “Хоразм”ни иштиёқ эвазига мағлуб этдик” Новости

Неъматулла Қутибоев: “Хоразм”ни иштиёқ эвазига мағлуб этдик”

Хабарингиз бўлса керак, кеча Ўзбекистон Кубогининг ўтиш босқичи учрашувлари якунига етди. Нукусда “Орол” жамоаси “Хоразм”ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалабага эришди.
Ўйиндан сўнг нукусликлар устози Неъматулла Қутибоев билан суҳбатлашдик.

- Неъматулла ака, аввало “Хоразм” билан ўтган ўйин ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?
- Мазкур ўйин жорий мавсумдаги илк расмий баҳс бўлгани сабабли йигитларни бошида ҳаяжон босди. Қолаверса ўз майдонимизда мухлислар қаршисида фақат ғалаба қозонишимиз кераклиги сабабли ҳам босим бўлди. “Хоразм” футболчилари эса аксинча учрашувни фаол бошлади. Бахтимизга урганчликлар юзага келган вазиятлардан аниқ фойдалана олмади. Акс холда ўйин сурати ҳам ўзгариб кетиши ҳеч гап эмасди.  

- Сизга кўпроқ қайси бўлим ёқди?
- Иккинчи таймни айтган бўлардим. Чунки учрашувнинг иккинчи қисмида йигитлар ўзини босиб олди ва ғалаба сари дадил харакат қилди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман.

- Ғалаба нимани эвазига қўлга киритилди деб ҳисоблайсиз?
- Ўз майдонингда ўйнасанг табиийки мухлисларнинг қўллаб-қувватлашини хис этасан. Бу жуда катта куч бағишлайди. Бундан ташқари футболчиларда ғалабага иштиёқ юқори даражада бўлди.

- Энди бошқарувингиздаги “Орол” Кубокнинг 1/16 финал босқичида “Шўртан” билан рўбарў келади.
- Ҳа, бу олдиндан маълум эди. Агарда “Хоразм”ни ютсак, олий лига вакили билан тўқнаш келишимиздан хабаримиз бўлган.

- Бу рақиб ҳақида қанчалик маълумотга эгасиз?
- Бу борада фақат шуни айтишим мумкинки, ўтган йили биринчи лигада ўйнаган таркиб билан ҳозиргисини ўртасида фарқ катта. Ғузорликлар қишда ўз таркибини маҳоратли ўйинчилар эвазига кучайтириб олди. Кейин бу жамоани айни дамда Мухтор Қурбонов бошқараётганини ҳам биламан.

- Бўлажак баҳс ҳақида нима дейсиз?
- Кейинги босқичда “Шўртан” билан ўйнашимиздан қўрқиш керак эмас. Ҳар бир рақибни хурмат қилган холда, ғалаба учун чиқамиз. Биламан ўйин биз учун осон кечмайди. Лекин имкон қадар ишқибозларимизни хурсанд қилишга уринамиз.

- Энди жамоангизни мавсумга тайёргарлиги қандай кечгани ҳақида айтиб ўтсангиз. Бу борада қониқиш хосил қилдингизми?
- (Кулиб) Бундай қийин саволлар билан одамни мураккаб холатга тушириб қўйманг-да...

- Гапларингиздан шуни англаш мумкинки, “Орол”да шароитлар ижобий томонга ўзгармаган. Шундайми?
- Менимча келгусида ҳаммаси яхши бўлади. Эртанги кунга умид билан боқяпмиз.

- Ундай бўлса айтингчи, жамоангиз таркибида бу йил қандай   ўзгаришлар юз берди?
- Биргина Мансур Абдуллаев сафимизни тарк этди. У бутсаларини михга илди. Энди мураббийликка ўтмоқда. Таркибга янги келиб қўшилган футболчилар ҳақида гапирадиган бўлсам, уларнинг ҳаммаси маҳаллий ёш йигитлардир. Бу йил ҳам асосий эътибор ёшларга қаратилади.

- Айтишларича ўтган мавсум “Нефтчи”да харакат қилган Азамат Илёсов ҳам “Орол”га қайтган экан. Шу ростми?
- Ҳа, Азамат қишки йиғинларни биз билан ўтказди. Уни “Хоразм” билан ўйинда майдонга тушмагани эса “Нефтчи”дан ҳужжатлари ҳамон келмагани билан боғлиқ. Лекин Илёсовнинг бу йил яна “Орол”да ўйнаши аниқ. Фақат ижара асосида.

- Илёсовнинг ўтган йили “Нефтчи”га ўтгани шов-шув келтириб чиқарганди. Унинг фарғоналиклар сафида “йўқолиб” қолиши нима боғлиқ деб ҳисоблайсиз?
- Азаматга ўтган йили қишда “Нефтчи”дан таклиф бўлганида шошилмасликни ва ҳозир ёш бўла туриб олий лига клубига ўтиши кўпинча ўзини оқламаслигини айтгандим. Аммо у ўз фикрида қатъий туриб олди ва “Нефтчи” таклифини қабул қилди. Албатта футболчимиз олий лига клубига ўйнаб кета олса, хурсанд бўламиз. Бироқ Азамат бу пайтда анча ёш эди. Янги жамоага мослашиб кетишга қийналди. Аксинча “Орол”да у етакчига айланиб улгурганди. Турли сабабларга кўра, кўп ўйинларда иштирок эта олмади. Натижада спорт формасини ҳам йўқота бошлади. Балки у энди жамоамизда ўйнаб, аввалги холатига қайтар.

- Ҳадемай юртимизда биринчи лига ўйинлари ҳам бошланади. Жорий мавсумдан нима кутяпсиз?
- Майдонда ҳақиқий кураш бўлиб, стадионга келган ишқибозлар жозибали ўйиндан баҳраманд бўлишини истардим. Қорақалпоқ ахлини хурсанд қилиш учун эса “Орол” ҳам ҳар бир баҳсда жиддий курашади.

- Олий лигага чиқиш учун кураш қайси жамоалар ўртасида кечади деб ўйлайсиз?
- Менимча “Обод” бўлади. Бу жамоанинг ўтган йилги ўйини менга жуда манзур бўлганди. Жорий мавсум ҳам бу клуб ҳар бир рақибига жиддий қаршилик кўрсатади. Тўғриси, бу борада яна қа   йсидир клубни кўрсата олмайман. “Оқ-тепа”? Очиғи, бошқа клублар ҳақида бугунги кунда етарлича маълумотга эга эмасман. Биринчи лигада деярли ҳамма клуб ҳар йили ўз таркибини ўзгартириб юборади.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.  
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика