RU

Последние новости

22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  0 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  6 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   83 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  1 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  69 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  2 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  0 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  1 19:45Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Аҳли" йирик ғалабага эришиб, финалга чиқди  3 19:39Пролига 13-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 19:25"Сўғдиёна" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  7 18:42Opta А Серияда қайси жамоада чемпион бўлиш эҳтимоли катта эканлигини маълум қилди  1 17:50Эшитдик-да! Португалия терма жамоаси собиқ устози Ўзбекистон МТЖда иш бошлаши мумкин   72 17:32Эшитдик-да! CAFA мусобақаси қайси стадионларда ўтказилиши маълум  23 16:47"Арсенал" кутилмаганда Хавертц ўрнига футболчи излашни бошлади  1

Неъматилла Қутибоев: "Биринчи таймда яхши ўйнадик. Бугун вазиятлардан ҳам яхши фойдаландик" Новости

Неъматилла Қутибоев: "Биринчи таймда яхши ўйнадик. Бугун вазиятлардан ҳам яхши фойдаландик"

Ўзбекистон кубоги биринчи туридан ўрин олган "Арал" ва Тошкентнинг "Дўстлик" клублари (4:1) ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Неъматилла Қутибоев матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйинга келсак, ўзингиз кўрдиларингиз. "Дўстлик" клубини яхши биламиз, улар билан мавсумдан аввал ҳам ўртоқлик ўйинида майдонга тушгандик. Бугунги ўйинга об-ҳаво ҳам таъсир ўтказди – йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Биринчи таймда айниқса яхши ўйнадик. Бугунги ўйинда вазиятлардан яхши фойдаландик. 

- Бугун таркибда 60-70 % ўзгариш бўлди. Шу ҳақида гапирсангиз...

- Таркибга келсак, Саламат Қутибоев Самарқанддаги ўйинда жароҳат олганди. Бугунги ўйинда ёш ўйинчиларни синаб кўрдик. Мавсум узун ва айнан шу ўйинчиларни бугун синаб кўрдик. 

- "Арал" жамоасининг ушбу мавсум ва ўтган мавсумдаги ўйини орасидаги фарқ ҳақида нима дея оласиз?

- Бизда катта ўзгариш бўлмади. Таркибнинг 60% қисми эски жамоадаги йигитлар. Мавсум бошида бизга лидер футболчилар келиб қўшилди. Бугунги ўйинда деярли ўтган йилдаги йигитлар ўйнашди. Барибир, Про лигада ҳаракат қилгандан кейин йигитлар ўсади. 

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика