RU

Последние новости

00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  34 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0 23:25АПЛ. "Арсенал" "Фулхэм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  2 23:10Ўзбекистон футзал термаси ўртоқлик ўйинида Қозоғистонга йирик ҳисобда мағлубиятга учради  2 22:58А Серия. "Рома" – "Интер". Бошланғич таркиблар маълум!  0 22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  7 21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  2 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  69 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   31 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  1

"Нефтчи"нинг иши" ўзбек футболини дунёга машҳур қилди Новости

"Нефтчи"нинг иши" ўзбек футболини дунёга машҳур қилди

Кеча, 1 декабрь куни "Нефтчи" ҳамда "Турон" ўртасидаги Суперлигага йўлланма берувчи баҳснинг якунида аҳмоқлик юз берди.

Бу ҳақида ҳамма эшитган ёки ҳеч бўлмаса ижтимоий тармоқлардаги "таэквондо услуби" видеосини кўрган бўлса керак. Вазиятдан боҳабар бўлмаганлар учун воқеа аслида қандай бўлганини такрорлаб ўтаман.

"Нефтчи" ва "Турон" Про Лиганинг сўнгги турида ўзаро тўқнаш келди. "Нефтчи" ушбу баҳсда дурангга эришса ҳам Суперлигага чиқарди, "Турон"ни эса фақат ғалаба қониқтирарди. Учрашувнинг 13-дақиқасида бош ҳакам "Нефтчи" дарвозасига пенальти белгилади ва хуштакдан кейин содир бўлган жанжал сабабчиларини сариқ карточка билан жазолади. Баҳсни Шавкат Насибуллаев бошқараётган эди. Бир пайтлар "Пахтакор" ва Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган, ҳозирда "Турон" сафида тўп тепаётган Жавоҳир Соҳибов 11 метрлик жаримадан гол ура олмади, аниқроғи "Нефтчи" посбони сейв ижро этди. Тайм голларсиз якун топди.

Иккинчи тайм ҳам худди биринчисидагидек кескин курашларга бой бўлди ва "Турон"нинг омади келди. 81-дақиқада Асилбек Қаюмов меҳмон жамоани ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бир қанча вақтдан сўнг "Турон" футболчиси ўз жарима майдончасида тўпни қўли билан ўйнагандек кўринди, аммо ҳакам пенальти белгиламади ва тўғри қилди. Такрорий лавҳада қўл билан ўйин бўлмаганига ишонч ҳосил қилдик. Баҳснинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. "Нефтчи" гол ура олмади ва баҳс "Турон"нинг ғалабаси ҳамда Суперлигага йўлланма олиши билан якун топди. Ўйин тугаши билан "Нефтчи" футболчилари Насибуллаев бошчилигидаги ҳакамлар бригадасига эътироз билдиришни бошлади ва кутилмаганда майдонга мағлубиятдан кўзи қонга тўлган мухлислар тушиб кетишди. Футболчилар ва ишқибозлар бир-бирининг агрессиясидан "илҳом олиб" ҳакамни дўппослай бошлашди ва мезбон жамоа футболчиси Шавкат Насибуллаевга таэквондо услубида зарба берди. Баҳс мана шундай жанжал билан якунланди. Сўнгги маълумотларга кўра, ИИБ ходимлари бир неча ишқибозни қўлга олибди ва жанжал иштирокчилари қилмишига яраша жазо олади.

Яна бир маълумот, "Нефтчи" - "Турон" учрашувидан бир неча кун олдин Суперлига учрашувларида ишлаган 3 ҳакам келишилган ўйинларда иштирок этгани учун ЎФА томонидан жазолангани ҳам фарғоналик футболчи ва мухлисларнинг агрессияси ортишига сабаб бўлиши мумкин.

Ушбу воқеа бу оламда ўзбек футболи ҳам борлигини билдириб қўйди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео тезда оммалашиб кетди. Учрашув якунланганидан бир неча соат ўтиб МДҲ мамлакатлари футболини ёритувчи машҳур сайтлар ушбу воқеага эътибор қаратиб, турли сарлавҳалар билан хабарлар, мақолалар эълон қилишни бошлашди.

TSN.UA (Украина): "Ҳакамларни дўппослашди: Ўзбекистонда ўйиндан кейин оммавий муштлашув бўлиб ўтди".

RIA.RU (Россия): "Ўзбекистондаги футбол ўйини оммавий муштлашув билан якун топди".

SPORT.UA (Украина): "Сакраб тепиш: Ўзбекистонда мухлислар ва футболчилар майдондаги ҳакамни савалашди".

CHAMPIONAT.COM (Россия): "Ўзбекистонда футбол ўйинидан сўнг жанжал содир бўлди".

SPUTNIK.KG (Қирғизистон): "Футболчи ҳакамни сакраб тепди - Ўзбекистондаги футбол ўйини тартибсизликка айланиб кетди".

Бу ҳали бошланиши... Тез орада инглиз, испан, немис нашрлари ҳам йигитларни ва футболимизни "мақтай" бошлашади.


Чет эл ОАВни четга суриб турайлик, Ўзбекистоннинг ўзидаги футболга умуман қизиқмайдиган инсонлар ҳам ушбу жанжал ҳақида гапира бошлашди ва қулоғимга ажойиб гаплар чалинди: "Анави ҳакамни тепган видеони кўрдингми, футболимиз яна қизиқарли бўляптими? Ана энди стадиондан футбол кўрсак бўлади". Қора ПР (салбий реклама) ҳар қандай супер рекламадан устун эканлигини яхши билсангиз керак. "Нефтчи" вакиллари ва мухлисларининг "қилиғи" ўзбек футболини уйғотгандек бўлди. Ҳар ёмоннинг бир яхшиси бор деганларидек, энди ички чемпионат ўйинларига бўлган қизиқиш ортди. Бу учун "Нефтчи"га раҳмат, аммо ҳакамга қўл кўтарганлар жазоланиши тарафдориман.

Автор : Aslanov Jasurbek
Рейтинг: +38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика