RU

Последние новости

23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  4 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  42 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   39 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  25 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  89 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  667 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  5 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2

"Нефтчи": Ёшларимиз Андижонда ўртоқлик ўйини ўтказишди Новости

"Нефтчи": Ёшларимиз Андижонда ўртоқлик ўйини ўтказишди

21 январь куни “Нефтчи” ўринбосарлари янги мавсумга тайёргарлик доирасидаги навбатдаги ўртоқлик баҳсида иштирок этишди.

Бу сафар Биринчи лига иштирокчиси “Андижон” рақиб сифатида танланди. Сафарда бўлиб ўтган ўйинда Баҳром Ҳайдаров шогирдлари андижонлик рақибларига имкониятни бой беришди. Учрашувда 3:1 натижаси қайд этилди.

Ўйин кескин ва муросасиз курашларга бой ўтди. Айниқса биринчи бўлимда гол киритиш учун “Нефтчи” ёшларида бир қатор қулай вазиятлар юзага келди. Аммо баъзи вазиятларда футболчиларимизга аниқлик етишмаган бўлса бошқа ҳолатларда бироз омад келмади. Биринчи таймда хар иккала жамоага ҳам гол киритиш насиб етмади. Умуман олганда, баҳсда Ҳайдаров шогирдлари ёмон таассурот қолдиришмади.

Учрашувдаги голлар иккинчи бўлимда кузатилди. Дастлаб  бош ҳакам “Нефтчи” дарвозасига кетма-кет икки марта пенальти белгилади. Голлардан ўзини йўқотмаган “Нефтчи” вакиллари олдинга ўтишда давом этишди. Бироқ қарши ҳужумларнинг биринида учинчи тўпни ҳам қабул қилишди. Баҳром Ҳайдаров шу куни “Нефтчи” ўринбосарлар таркибида кўрикда бўлиб турган бир қатор футболчиларни  синовдан ўтказиб олди. Баҳс якунланиб бораётганда “Нефтчи” ёшлари таркибидан Санжар Қобулов жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга оширди. 3:1. Шу тариқа баҳс якунланди.

“Нефтчи” ёшлар жамоаси муҳим баҳслар арафасида бўлиб турибди. Сабаби 27 январдан Фарғонада старт оладиган “Ҳоким Кубоги-2017” мусобақасида Баҳром Ҳайдаров шогирдлари ҳам ўз имкониятларини ишга солишади.

Ёшларимиз Андижонда қуйида таркибда ўйнади.

“Нефтчи”: Шуҳрат Раҳмонов, Миржамол Неъматов, Шодиёр Хожматов, Ҳусанбой Ғаниев, Санжар Қобулов, Ислом Тошпўлатов, Хуршид Асқаралиев, Аброр Исмоилов, Сарвар Абдуллаев, Эламон Каримов, Отабек Исроилов

Захира: Абдусаттор Обидов, Азамат Холматов, Отабек Муҳаммаджонов, Авазбек Ўлмасалиев, Ҳамидулло Абдулҳамидов, Баҳодир Алимов, Мўмин Маъмуржонов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика