RU

Последние новости

20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:55ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" баҳси учун таркиблар эълон қилинди  18 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  21 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  1 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18

“Нефтчи” йиғинни бошлади Новости

“Нефтчи” йиғинни бошлади

Теги :  Нефтчи
Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ҳам янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди.

Абдусамад Дўрмонов бошқарувидаги жамоа 20 декабрдан ўз қароргоҳида йиғилди ва режага биноан машғулотлар 28 декабрга қадар давом эттирилади.

Тайёргарлик режасига кўра, ўқув-йиғин машғулотларининг дастлабки қисмида футболчилар кунига бир маҳалдан шуғулланмоқда. Мураббийлар асосий эътиборни жисмоний тайёргарликка қаратаётганини ҳам қўшимча қилиш жоиз.

Таркибда асосан маҳаллий футболчиларни учратиш мумкин. Ўз вақтида “Нефтчи”нинг ҳақиқий етакчиси бўлган Мансур Саидов яна қадрдон жамоаси сафига қайтиб, машғулотларда иштирок этмоқда. Мухлисларга яхши маълумки, 36 ёшли футболчи бу йилги мавсум ҳеч бир жамоа сафида кўриниш бермади. Афтидан Саидов футболчилик фаолиятининг сўнгги йилларини “Нефтчи”да ўтказиш ниятида.

Ундан ташқари Отабек Зокиров ҳам “Нефтчи” машғулотларига қўшилди. 27 ёшли футболчи ҳам ушбу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. Зокиров бу йилги мавсумни хорижда аниқроғи Бангладешда ўтказиб қайтди. Отабек сўнгги бор 2014 йили “Нефтчи” таркибида харакат қилганди. Орадан 5 йил ўтиб у яна қадрдон жамоасига қайтиб келди.
Шунингдек “Нефтчи” машғулотларида Элдор Эргашевни ҳам учратиш мумкин. ПРО-Лига тоифасида анча тажрибали бўлган 29 ёшли марказий ярим ҳимоячи ҳозирда кўрикда бўлиб турибди.

“Нефтчи” мураббийлар штаби таркибни кучайтириш мақсадида ўтган мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган жиззахлик ҳужумчи Достон Тошматовни ҳам ортга қайтармоқчи.


Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика