RU

Последние новости

14:45Шўрпешона "тимсол"  0 14:27Элит ОЧЛ қайтмоқда. Бугун чорак финалга старт берилади  3 13:57Англия топ-клублари "Golden Boy"га даъвогар футболчи учун курашмоқда  0 13:29ЕЧЛ плей-оффида қўшимча таймлардан воз кечилади, дастлабки 8 ўринни эгаллаганлар жавоб учрашувларини уйида қабул қилади  6 12:58Хуммельс "Боруссия"га қайтади ва клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этади  1 12:30"Реал" Анчелотти ўрнига 10 йилда 11 та соврин ютган мураббийни олиб келмоқчи  11 12:06Ўзбекистон U-15 терма жамоаси УЕФА Ривожланиш Кубогида қатнашади  7 11:43Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   24 11:26"Аввал ҳам Жаҳон чемпионатида қатнашганмиз, машиналар берилган. Самолёт олсангиз ҳам оёқ ердан узилмасин" — Равшан Эрматов чемпионларга яна нималар деди?  13 11:19"Криштиану – бутун дунёга ибрат" — Фигу  6 10:54Анчелотти ёзда сотиб олиш керак бўлган тўрт нафар футболчи номини айтди  12 10:25АПЛ тарихидаги энг яхши ҳужумчилар рўйхати эълон қилинди  12 09:56Мората яна А Серияга қайтиши мумкин  0 09:27Sofascore. «Ал Фaйҳа» дуранг ўйнаган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  1 08:58Маркус Рэшфорд қайси жамоага ўтиш нияти борлиги айтилди  2

"Нефтчи" янги футболчиларни таништирди ФОТО Новости

"Нефтчи" янги футболчиларни таништирди ФОТО

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси янги футболчиларни таништириб ўтди. Таништирув маросими Қиргулидаги "Нефтчи СК" майдонида бўлиб ўтди.

Учрашувда янги ўйинчилар ва жамоанинг ашаддий мухлислари қатнашдилар. Учрашувнинг бошида жамоа раиси Тохир Кападзе сўзга чиқди.
- Авваламбор ассалому алайкум. Бугун сизлар билан тўпланишимиздан мақсад, янги ўйинчиларни таништириб ўтишдан иборат. Биз бу учрашувни иккинчи давра аввалида қилмоқчи эдик, лекин жамоани янги либослари тайёр бўлмаганлиги сабабли кейинроқ ўтказишга мажбур бўлдик. Ҳозирда жамоа 3 нафар ўйинчи билан шартнома имзолади. Фарғона футболи тарбияланувчиси Отабек Исроиловни жамоага қайтардик, "Олмалиқ"дан Адриан Кашкавални ва "Пахтакор"дан Абдумавлон Абдужалиловни таклиф қилдик. Бу ўйинчиларни ҳозирги ҳолатимиздан келиб чиқиб қўшиб олдик. Исроилов ва Кашкавал билан 4 ойлик шартномалар тузилди. Абдужалиловни трансферини эса "Пахтакор"дан сотиб олдик ва 2,5 йиллик шартнома имзоладик. Улар бизнинг ишончимизни оқлашлари тилакдошиман.

Шундан кейин янги ўйинчиларга рақамлар топширилди. Адриан Кашкавалга 27-рақамни, Отабек Исроиловга эса 26-рақамларни топширилди. Футболкаларни қабул қилиб олган футболчилар сўзга чиқишди.
Адриан Кашкавал: - Мен давралар оралиғида яхши жамоага ўтдим деб ўйлайман. "Нефтчи" жамоаси ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоа. Шу сабабдан ҳам шу жамоани танлашга қарор қилдим. Худо хоҳласа чиройли ўйинлар орқали мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Мавсум якунида совринли ўринлардан бирини эгаллашга уринамиз.
Отабек Исроилов: - "Нефтчи" жамоасига қайтганимдан бахтиёрман. Жамоага қўлдан келганча ёрдам бераман. Худо хоҳласа медаллар учун курашамиз ва бунинг учун жонимизни ҳам беришга тайёрман. Тадбир давомида бош мураббий Мурод Исмоилов, ўйинчилардан Мансур Саидов ва Жахонгир Меҳмоновлар муҳлислар қизиқтирган саволларга жавоб бердилар. Учрашув қизғин савол-жавоб тарзида бўлиб ўтди.



















Комилжон Икромов
Фото: Исломбек Рустамбеков

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика