"Нефтчи": Туркия йиғини якунланди. Бугун жамоа Ўзбекистонга қайтади
19 фев 2017 12:46
Новости
"Нефтчи": Туркия йиғини якунланди. Бугун жамоа Ўзбекистонга қайтади
Сўнгги баҳсда “Сталь” Днепродзержинск жамоасига қарши ўйнаган фарғоналиклар 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этишди. Ушбу беллашувда Шерзод Ҳакимов дублга эришди. Андрей Фёдоров сўнгги ўйинда қуйидаги таркибдан фойдаланди.
Асосий таркиб: Ўткир Юсупов, Терентий Луцевич, Сергей Концевой, Дилёр Ирматов, Фурқат Ҳасанбоев, Умид Қодиров, Музаффар Музаффаров, Аббос Махсталиев, Никита Павленко, Дмитрий Комаровский, Шерзод Ҳакимов
Захирадан майдонга тушганлар: Жавоҳир Расулов, Саид Абдужабборов, Абдужамол Исроилов, Ҳусниддин Ғофуров
Кеча жамоа вакиллари Анталия шаҳридаги сўнгги ўқув машғулотини ўтказишди. Умуман олганда мураббийлар штабининг мазкур хориж йиғинидан кўнгли тўлди.
Бугун махаллий вақт билан соат 18:30да “Нефтчи” ПФК делегацияси Туркиядан Ўзбекистонга парвоз қилади. Жамоа сафардан қайтгач, Фарғонада Олий лига 1-туридан ўрин олган “Шўртан”га қарши сафар баҳсига тайёргарлик бошланади.


Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Комментарии