RU

Последние новости

17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  0 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  3 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  1 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  3 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  8 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  2 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  0 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  6 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  2

"Нефтчи": Сўнгги дақиқалар жамоаларимизга омадли келди Новости

"Нефтчи": Сўнгги дақиқалар жамоаларимизга омадли келди

Қишнинг чиллали кунларда Фарғона вилоятида ўтказилаётган “Ҳоким кубоги-2019” халқаро мусобақаси ўзининг айни қизғин палласига кириб бормоқда.

Ушбу турнирда иштирок этаётган “Нефтчи” ва “Нефтчи U-18” жамоалари гуруҳ босқичларини муваффақиятли якунлаб чорак финали йўлланмасини қўлга киритган эдилар.

Бугун ҳар иккала жамоамиз чорак финал учрашувлари доирасида Қиргулидаги “Нефтчи” СК ўйингоҳида бошқа гуруҳлардаги ушбу йўлланмани қўлга киритган рақибларига қарши учрашув ўтказдилар.  

Дастлаб Бахром Ҳайдаров мураббийлигидаги асосий жамоамиз “Нефтчи” шаҳримизнинг яна бир вакили “ФарДу” жамоасига қарши майдонга тушдилар. Бахс бир ўйиндан иборат эканлигини инобатга олган холда хар иккала жамоа эхтиёткорлик билан ўйин олиб бордилар. Шу сабабли учрашувнинг асосий дақиқаларида дарвозаларга тўп киритилмади. Хакам томонидан асосий вақтнинг қўшиб берилган 90+2-дақиқасида Шодиёр Хожиматов “ФарДУ” дарвозасига гол киритиб учрашув масаласини хал қилиб берди!

“Хоким кубоги-2019” чорак финали.

“Нефтчи” – “ФарДУ”  1:0    
Гол: 
Шодиёр Хожиматов 90+2

Куннинг иккинчи ярмида жамоамиз мухлислари яна бир қизиқарли бахсга гувох бўлдилар.

Ушбу босқич доирасида Қиргулидаги “Нефтчи” СК ўйингохида Шерзод Зокиров бошчилигидаги “Нефтчи U-18” жамоаси Андижон вилоятининг “Уз Тонг Хо” жамоасига қарши майдонга тушдилар.

Ушбу бахс хам деярли биринчи учрашувдаги сенарийлар асосида ўтди десак муболаға бўлмайди. Учрашув давомида хар иккала жамоада хам гол уриш учун кўплаб имкониятлар бўлган бўлсада, хал қилувчи гол хакам томонидан қўшиб берилган вақтда киритилди. Бу учрашувда хам ўйиннинг асосий вақти тугаб, хакам томонидан қўшиб берилган 90+2 дақиқасида “Нефтчи U-18” жамоаси хужумчиси Дилшод Умрзаков қанотдан узатиб берилган тўпни андижонликлар дарвозасига жойлаб қўйди ва жамоасига навбатдаги босқич йўлланмасини олиб берди!

 “Хоким кубоги-2019” чорак финали.

“Нефтчи U-18” – “Уз Тонг Хо”  1:0    
Гол
: Дилшод Умрзаков  90+2

Шундай қилиб бугунги куннинг ва бугунги учрашувларнинг сўнгги дақиқалар жамоаларимизга омадли келди!
Энди хар иккала жамоаларимиз эртага ярим финал бахслари доирасида майдонга тушадилар. “Нефтчи” жамоаси Самарқанднинг “Шердор” жамоасига қарши бахс олиб борса,  “Нефтчи U-18” жамоаси эса “Қўқон-1912” жамоасига қарши майдонга тушадилар.


“Хоким кубоги-2019”

Ярим финал учрашувлари.

8-феврал. Соат 10:30 да “Нефтчи” СК стадиони
“Нефтчи” – “Шердор”

8-феврал. Соат 13:30 да “Нефтчи” СК стадиони
“Нефтчи U-18” - “Қўқон-1912”


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика