"Нефтчи" Самарқандга жиддий йўқотишлар билан ташриф буюрган
07 ноя 2013 20:45
Новости
![](https://championat.asia/upload/storage/106098_original.jpg)
![](/upload/storage/106098_220.jpg)
"Нефтчи" Самарқандга жиддий йўқотишлар билан ташриф буюрган
Хабарингиз бор эртага Олий лига доирасидаги сўнгги 26-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Ушбу учрашувлардан бири Самарқандда "Динамо" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Турнир жадвалида кетма-кет жойлашган жамоалар ўртасидаги учрашув кескин ўтиши кутилмоқда. Бугун Самарқандга ташриф буюрган водийликлар ушбу учрашувга анчагина юқотишлар билан етиб келди.
Эртага жамоа таркибида қуйидаги футболчилар майдонга туша олмайди:
1. Мансур Саидов
2. Иқбол Акрамов
3. Носир Отақўзиев
4. Ғайрат Ҳасанов
5. Фаррух Турдиалиев
6. Шерзод Ҳакимов
7. Шавкат Насибуллаев
8. Достон Турсунзода
Бундан кўриниб турибдики эртага "Нефтчи" дарвозасини Ҳислат Чилматов қўриқласа, Амет Мамет олдида мураккаб вазият турибди. Кетма-кет муваффақиятсиз ўйинлардан сўнг "Нефтчи" сўнгги турда қийин аҳволда қолиб кетмоқда.
Эслатиб ўтамиз ушбу учрашув эртага 14:00 да "Динамо" марказий стадионида бўлиб ўтади.

![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Комментарии