RU

Последние новости

19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 19:33Суперлига. "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  2 19:21Салоҳ: "Ҳеч қачон "Ливерпул"га қайтишдан бунчалик қўрқаман деб ўйламагандим. Диогунинг йўқлигига кўникиш ниҳоятда қийин"  1 19:04Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" (матнли трансляция)  1 18:58Хитой клуби рақибларини лаънатлагани учун жаримага тортилди  0 18:32Диогу Жотанинг ҳаётий ҳақиқатлари  1 18:14"Барселона" Уильямснинг трансфери барбод бўлгач, эътиборини "Ливерпуль" футболчисига қаратди  8 17:48"Арсенал" футболчиси билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди  1 17:20"Бавария" собиқ ҳужумчиси Остон Ўрунов ўйнаётган жамоага бош мураббий бўлди  0 16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  13 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  1 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0 15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

“Нефтчи”: Самарқанддан ғалаба билан қайтдик (тўлиқ шарҳ) Новости

“Нефтчи”: Самарқанддан ғалаба билан қайтдик (тўлиқ шарҳ)

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Ўзбекистон Кубоги-2016нинг 1/16 босқичида Самарқанднинг “Динамо” жамоасини енгди.

Ўзбекистон Кубогининг 1/16 босқичида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Олий лиганинг ўтган йилги иштирокчиси “Динамо” клубига рўбаро келди. Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган беллашувда фарғоналик футболчилар кичик ҳисобда зафар қучишди ва нимчорак финалга йўлланма олишди. 


Шу куни “Нефтчи” устози Андрей Фёдоров дарвозабон Ўткир Юсуповни асосий таркибда майдонга туширди ва Юсупов мазкур баҳсда ўзининг дебют ўйинини ўтказди. Ҳужум чизиғида эса асосий таркибда Отабек Исроилов ҳаракат қилди. Бевосита ўйинга тўхталидиган бўлсак, илк дақиқаларда “Нефтчи” жамоаси меҳмонларга очиқ футбол намойиш этди ва кичик устунликка эга бўлди. Самарқандликлар эса асосан қарши ҳужумларда ўз омадини қидиришди. Лекин биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда Фёдоров “Нефтчи”нинг ҳужумкорлигини ошириш мақсадида таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Хусусан Сардор Эминов ҳамда Мурод Бобожоновларнинг баҳсга киришиши ўйинга янги “қон” берди. 49-дақиқада ҳисоб очилди. “Динамо” жарима майдончаси ичидаги ҳимоячиларнинг хатосидан Дилёр Ирматов унумли фойдаланди ва ўйинда ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Ўз таркибида асосан махаллий ёшларни жамлаган меҳмонлар иккинчи таймда қарши ҳужумкорликни оширишига ҳаракат қилишди ва Юсупов дарвозаси яқинида бир қатор хавфли вазиятларни амалга оширишди. Бироқ беллашув охирига қадар ўйинда бошқа тўп киритилмади. 0:1, “Нефтчи” сафарда “Динамо” устидан ғалабага эришди. 



Ўзбекистон Кубоги. 1/16 финал.
Самарқанд, “Динамо” стадиони.

«Динамо»– «Нефтчи» (0:0) 0:1
Гол: 49 -Дилёр Ирматов.

"Динамо": Михаил Наумов, Акмал Бозоров, Алишер Холиқов, Лазиз Нуриддинов, Жасур Азимов, Ислом Шарипов, Азамат Бобожонов, Омад Тойлоқов, Бунёд Исроилов, Миркомил Локаев, Комил Шарофутдинов.
Захира: Шуҳрат Муродов, Рустам Тоштурдиев, Амиржон Сафаров.

"Нефтчи": Ўткир Юсупов, Шукурали Пўлатов, Умид Қодиров, Аббос Махсталиев, Илҳом Бойдадаев, Жавоҳир Расулов, Дилёрбек Эрматов, Муҳсинжон Убайдуллаев, Алишер Саматов, Отабек Исроилов, Жаҳонгир Меҳмонов.
Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Сардор Қулматов, Шерзод Ҳакимов, Мурод Бобожонов, Ҳусниддин Ғофуров, Абдураҳмон Абдулҳақов, Сардор Эминов.
 
Мазкур натижадан “Нефтчи”  жамоаси Ўзбекистон Кубогининг 1/8 босқичига йўл олди. Энди фарғоналиклар 26 март куни Қаршининг “Насаф” жамоасини ўз майдонларида қабул қилишади.

“Нефтчи” матбуот хизмати.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика