RU

Последние новости

11:48Лондон клуби Ван-Биссака борасида МЮ билан музокаралар ўтказмоқда  1 11:25Шерзод Қодиров "Динамо"дан кетди?!  0 11:04«Бухоро» «Локомотив» футболчиси билан шартнома тузди  2 10:40Лени Йоро «Арсенал»га қарши учрашувда жароҳат олди  4 10:12«Ювентус» юлдузи Лондонга кўчиб ўтишга яқин  1 09:46Неймар идеал футболчи қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирди  2 09:17«Пахтакор» икки нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  7 08:50Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  41 08:24Париж-2024. Япония муддатдан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  19 08:00Ўртоқлик учрашуви. ОКМК «Машъал»ни кичик ҳисобда мағлуб этди  1 07:35Ўртоқлик учрашувлари. «Арсенал»дан камдек, Манчестер клубларида мағлубият ва бошқа натижалар  3 01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  11 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  2 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  19 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  2

"Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни мағлуб этди Новости

"Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни мағлуб этди

Водий дербиси доирасидаги "Қўқон-1912" - "Нефтчи" учрашувининг ҳисобини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Нефтчи» (Фарғона) 1:2
19 июнь 2015. Қўқон. "Марказий" стадион. 18:00
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Рисқуллаев (Тошкент)
Назоратчи: Г. Имамов (Тошкент).

УзПФЛ вакили: А.Иноятов.

ГОЛ: Нодирбек Қўзибоев, 13. Шукурали Пўлатов, 40. Акмал Холматов, 48.

Огоҳлантиришлар: Носир Отақўзиев, 27.Айбек Нурбоев, 39. Муҳсин Убайдуллаев, 64. Азиз Тўхтабоев 90.

"Қўқон-1912": 16.Андрей Бакланов, 3.Ҳасанбой Эргашев, 5.Жалил Кимсанов, 6.Баҳодир Акрамов, 8.Нодир Қўзибоев, 9.Ноcир Отақўзиев (19.Владимир Аргун, 61), 10.Қувондиқ Рўзиев, 11.Дониёр Усмонов, 22.Ориф Мамажонов (17.Азиз Тўхтабоев, 63), 24.Илья Ильин, 29.Игорь Голбан.
Захира: 12.Азиз Ашуров, 15.Маъруф Зокиржонов, 23.Фурқат Ҳасанбоев, 27.Шохрух Холматов, 28.Алексей Николаев.

"Нефтчи": 30.Евгений Черемисин, 3.Шукурали Пўлатов, 4.Айбек Нурбоев (44.Умид Қодиров, 45), 7.Мансур Саидов, 8.Акмал Холматов, 9.Шерзод Ҳакимов, 20.Дилёр Эрматов, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 22.Рўзимбой Аҳмедов (Аббос Махсталиев, 67), 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 33.Сардор Раҳмонов.
Захира: 1.Сергей Смородин, 10.Мурод Бобожонов, 11.Отабек Ҳайдаров, 23.Камронбей Кападзе, 28.Абдуллоҳ Олимов.






Эътиборингиз учун ташаккур! Саломат бўлинг!

Учрашув якунланди. Шу тариқа дербида "Нефтчи" ғалаба қозонди.


90+4. Илья Ильин ўнг қанотдан олдинга ўтиб, тўпни жарима майдони ичига оширди. Аммо ҳимоячилар тўпни қайтариб, хавфни бартараф этди.

90+4. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Азиз Тўхтабоев бош ҳакамга эътироз билдиргани учун сариқ карточка билан жазоланди.


90+2. Қўқонликлар шошмоқда. Бутун эътибор ҳужумга қаратилган.


90. Бош ҳакам иккинчи тайм тўхталишлари учун 4 дақиқа қўшиб берди.


90. Ўтган мавсум "Қўқон-1912" шарафини ҳимоя қилган ва бугунги кунда "Нефтчи" учун ўйнаётган Отабек Ҳайдаров рақиби Игорь Голбанни саросимада ушлаб турибди.

89. Энди фарғоналиклар ҳужумга ўтди.


87.
Усмоновни шифокорлар майдон четига олиб чиқиб кетди. Учрашув давом этади.

86. Дониёр Усмонов жарохат олди. Унга шифокорлар майдоннинг ўзида тиббий ёрдам кўрсатмоқда. Бироз танаффус.


84. Умиджон Қодиров чап қанотдан тўпни ҳаволатиб жарима майдонига яқин турган Отабек Ҳайдаровга оширди. Аммо мезбонлар ҳимоячиси тўпни қайтариб юборди.




82. Қўқонликлар бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтган. Меҳмонлар эса аксинча ҳимояланмоқда.


79. Рустам Абдуллаев ҳимоячи ўрнига ҳужумкор ўйинчини майдонга туширган холда олдинги чизиқни кучайтиришга уринмоқда.


78. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Ҳасанбой Эргашев ўрнига Алексей Николаев тушди.



78. Ўзгариш. "Нефтчи". Шерзод Ҳакимов ўрнига Отабек Ҳайдаров тушди.


77. Дилёр Эрматов мезбонлар жарима майдони ичида Ҳакимовни пас билан таъминлади. Шерзоднинг чап оёқда берган зарбасидан сўнг тўп устун олдидан ўтиб кетди.


74. Дербида ҳозирча тенг кураш кечмоқда. 


72. Азиз Тўхтабоев чап оёқда дарвоза томон зарба берди. Аммо бироз кучсиз чиққан зарбани Черемесин қийинчиликсиз ушлаб олди.


70. Тўхтабоев чап қанотда олдинга ўтиб Усмоновни пас билан таъминлади. Аммо тўп учун курашда Дониёр рақиби Жаҳонгир Меҳмоновга енгилди. 


67. Ўзгариш. "Нефтчи". Рўзимбой Аҳмедов ўрнига Аббос Махсталиев тушди.


64. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Муҳсин Убайдуллаев.



63. Фарғоналиклар жарима зарбасини амалга оширмоқда. Шукурали Пўлатовнинг зарбасидан сўнг тўп "жонли девор"га тегиб қайтди. Кейин Рўзиев унга қаршилик кўрсатиб имкон бермади.


63. Ўзгариш. "Қўқон-1912".
Ориф Мамаджонов ўрнига Азиз Тўхтабоев тушди.


61. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Носир Отақўзиев ўрнига Владимир Аргун майдонга тушади.


58. Усмонов яна ўнг қанотдан тўпни жарима майдони ичига оширди. Отақўзиев бир харакати билан тўпни Қўзибоевга қулай тарзда ташлаб берди. Аммо Нодирбекнинг зарбаси йўлига Шукурали Пўлатов жон-жахди билан ташланиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.


54. Дониёр Усмонов ўнг қанотдан жарима майдони ичида тўпни ерлатиб қарама-қарши қанотга узатди. Меҳмонов тўпни қайтарган холда, хавфни бартараф этди.


51. Мезбонлар энди ҳисобни тенглаштириш учун шошмоқда. "Нефтчи" эса омадини қарши ҳужумдан излайди.


48. ГОООООЛЛЛЛ!!! Акмал Холматов!!! "Нефтчи" сардори тўпни усталик билан Бакланов қўриқлаётган дарвозанинг юқори тўққизлигига жойлаб қўйди.

48. Игорь Голбан ўйин қоидасини бузди. Жарима зарбаси.

47. Зарбаааа. Носир Отақўзиев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб тўпни Черемесинни устидан ошириб дарвозага ташлаб қўймоқчи бўлди. Аммо тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

46. Иккинчи таймга старт берилди.

Иккинчи бўлим бошланиш арафасида. Футболчилар майдонга чиқиб келмоқда.

45+2. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!


45. Бош ҳакам Рустам Бобомуродов биринчи бўлим тўхталишлари учун 2 дақиқа вақт қўшиб берди.


45. Ўзгариш. "Нефтчи". Айбек Нурбоев ўрнига Умиджон Қодиров майдонга тушди.


40. ГОООООЛЛЛЛ!!! "Нефтчи"!!! Шукурали Пўлатов таҳминан 25 метрлардан дарвоза томон ерлатиб кучли ва аниқ зарба берган холда ҳисобни тенглаштиришга эришди.



39. Огоҳлантириш! "Нефтчи"! Айбек Нурбоев рақиби Баҳодир Акрамов тўп билан олдинга ўтаётганида қўполлик билан тўхтатиб қолди. 


34. Нодирбек Қўзибоевнинг жаримадан йўллаган зарбасидан сўнг тўп устун тепасидан ўтиб кетди.


33. Бугун Фарғонадан минглаб ашаддий ишқибозлар стадионга ташриф буюрганини айтиш лозим.  



32.
Олий лигада шу кунгача 18 бор тўқнаш келган "Қўқон-1912" ва "Нефтчи" баҳсида қўқонликлар бирор маротаба ҳам ғалаба қозона олмаган. Кўрамиз бугун улар ушбу анъанага чек қўяр олармикин. 

30. Хавфли вазиияяяяттт! УХХХ! Мансур Саидовнинг 5 метрлардан йўллаган зарбасидан сўнг Баклановдан ажойиб сейв кўрдик. Қўқонликлар посбони аввалги учрашувлардаги каби бугун ҳам ўйинни ҳақиқий сардорларга хос тарзда ўтказмоқда. 

29. Рўзимбой Аҳмедовнинг йўллаган зарбасидан сўнг Бакланов тўпни ўз ўрнида туриб қайтиришга эришди.

27. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Носир Отақўзиев рақиби Айбек Нурбоевга нисбатан қўпол харакат қилди деб топилди.


26. Яна зарбааааа.
Бу сафар Дониёр Усмонов таҳминан 30 метрлардан дарвоза томон кучли зарба йўллаган холда, омадини синаб кўрди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

24. ЗАРБАААААА... Қувондиқ Рўзиеееевв! Тўп дарвозанинг устун ва тўсин (бурчаги)нига тегиб қайтди. Черемесин бу зарба олдида ожиз эди.

22. Бугун об-ҳавонинг иссиқлиги боис бош ҳакам Рустам Бобомуродов футболчиларни сув ичиб, бироз танаффус олишига руҳсат берди.


17. Голдан сўнг мезбонлар яна омадларини ҳужумда изламоқда. Дерби барибир дербида!

13. ГОООООЛЛЛ!!! Нодирбек Қўзибоев жарима майдони ичига кирар-кирмас чап оёқда кучли зарба йўллаб, Черемесин қўриқлаётган  дарвозанинг пастки чап бурчагини аниқ нишонга олди.



5. Бугунги дербига бўлган қизқиш юқори. Мамлакатимиздаги таниқли мутахассисларидан бўлган Юрий Саркисян билан Баҳром Ҳакимов мазкур учрашувга ташриф буюргани.  


1. Учрашувга старт берилди.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика