RU

Последние новости

21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда гол урди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  1 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  2 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  1 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  0 18:04Қўқонда йирик ғалабага эришган мураббий, дубль қайд этган ҳужумчи, дербида дуранг ўйнаган посбон — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари  2 17:32Кафу: "Гаттузо – мукаммал танлов"  3 17:04Мбаппе Испания ғазнасига 14,5 млн евро туширади  1 16:38"Арсенал" иқтидорли футболчиси билан шартномани узайтиришга жиддий киришган  0 16:11Transfermarkt: Мозговой Неъматовга етиб олди, Сергеевнинг нархи 1 миллион бўлди   7 16:03"Насаф" Қаршида "Навбаҳор" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:40Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкент вилоятида йиғинга киришди  3 15:05Винисиус Хаби Алонсо ҳақида қандай фикрда?  0 14:36Англиянинг 3 та клуби Гарначога қизиқмоқда  0

"Нефтчи" раҳбари жамоа мухлислари билан учрашув ташкил этди...ми? Новости

"Нефтчи" раҳбари жамоа мухлислари билан учрашув ташкил этди...ми?

Теги :  Нефтчи
Куни кеча Фарғона вилояти футбол ассоциациясининг телеграмдаги саҳифасида "Нефтчи" футбол клуби раҳбари Зоҳид Ғофуров иштирокида жамоа мухлислари билан учрашув ташкил этилганлиги хусусида хабар чиқди. Қуйида мазкур хабарни таҳрирсиз холда аслича келтириб ўтамиз.

"Бугун 21 декабрь куни Фарғона вилояти футбол ассоциациясига қарашли Футбол маркази мажлислар залида Нефтчи жамоаси мухлислари билан йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Фарғона футбол ассоциацияси биринчи вице президенти Носирбек Отақўзиев, Нефтчи жамоаси раҳбари Зохид Ғофуровлар иштирок этишди. Мухлислар томонидан берилган соволларга жавоб беришди. Асосий масала ПРО ЛИГА якуний ўйин Нефтчи -Турон учрашуви бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди" - деб ёзилади хабарда.

Аввало қимматли вақтларини аямасдан футбол мухлислари билан учрашув ташкил этганликлари учун Фарғона вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев ҳамда "Нефтчи" клуби раҳбари Зоҳид Ғофуровларга ўз миннатдорчилигимизни билдириб ўтамиз. Чиндан ҳам футбол мухлислари билан ўзаро мулоқотни амалга ошириш, уларда туғилган саволларга расмийларни жавоб бериши барчани бирдек хурсанд қилмасдан қолмаслиги табиий.

Шу ўринда бизда ва футбол мухлисларида ҳақли савол туғилади. Вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти ва "Нефтчи" футбол клуби раҳбари мухлислар билан учрашув ташкил этаётганлиги ҳақида ассоциация ёки клубнинг расмий саҳифаларида ҳеч қандай маълумот чиқмаган? Нега учрашувга биронта ҳам ОАВ вакили таклиф этилмаган? Вилоят футбол ассоциацияси томонидан учрашув бўлиб ўтганлиги ҳақида берилган маълумотга назар ташласак, у ерда футбол мухлислари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олганлиги ҳақида сўз боради. Лекин улар томонидан клуб раҳбарига айнан қандай саволлар берилганлиги очиқланмаган. Агар мазкур учрашувга ОАВ вакиллари таклиф этилганида эди, кўпчилик бу ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш имконига эга бўларди.



Тан олиш керак, жамоанинг аксарият мухлислари "Нефтчи" раҳбари мухлислар билан учрашув ташкилланганини вилоят футбол ассоциациясининг телеграмдаги расмий саҳифасида чиққан маълумотдан сўнг хабар топишди. Балки айнан шу мақоламиз орқали бу ҳақида эшитиб турган бўлишлари ҳам мумкин.

Биз футбол мухлислари билан мазкур учрашувни ташкил этилганлиги учун мутасадди раҳбарларга яна бир бор миннатдорчилик билдирамиз. Ўз навбатида айтиб ўтиш жоиз, келгусида ташкил этиладиган шу каби учрашувларга ОАВ вакиллари ҳам таклиф этилиши хайрли ишнинг жозибасини янада оширилишига хизмат қилади.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика