“Нефтчи” ўз қароргоҳида йиғинни бошлади. Таркибда ўзгаришлар бор
18 дек 2015 20:00
Новости
“Нефтчи” ўз қароргоҳида йиғинни бошлади. Таркибда ўзгаришлар бор
Бош мураббий Андрей Фёдоровнинг айни пайтда Москвада эканлиги боис, машғулотларни унинг ёрдамчилари ўтказмоқда.
Ҳозирча йиғинда асосан маҳаллий футболчилар иштирок этаётганини таъкидлаш лозим. Бу йил жамоа шарафини ҳимоя қилган фарғоналик футболчилар билан биргаликда ёшлар жамоасида ўзини кўрсатишга эришган ўйинчилардир. Шу билан бирга таркибда янги номлар ҳам йўқ эмас. Хусусан жорий мавсумни “Қўқон-1912” таркибида ўтказган Сардор Эминов ва “Шўртан” ҳимоячиси Умар Эшмуродов бугунги кунда “Нефтчи” машғулотларида иштирок этмоқда. Айтиш лозимки, ушбу икки футболчи ҳам бу йилги чемпионатда ўз жамоаси таркибида энг кўп ўйин ўтказишган. Эминов 29та учрашув, Эшмуродов 28та ўйинда майдонга тушган. Шунингдек асли фарғоналик бўлган аммо сўнгги йилларни “Шўртан”да ўтказиб келаётган иқтидорли футболчилар – Жамшид Ҳошимов билан Ҳусниддин Ғофуров айни дамда жамоа машғулотларида иштирок этмоқда. Мураббийлар режасига кўра селекция ишлари давом этади. Клуб билан қайси футболчиларнинг расман хайрлашгани эса яқин орада маълум қилинади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди
Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади
Комментарии