RU

Последние новости

01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  1 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  3 23:54АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

"Нефтчи" - "Навбаҳор": Мураббийларнинг ўзаро "дуэли" Новости

"Нефтчи" - "Навбаҳор": Мураббийларнинг ўзаро "дуэли"

Бугун якунига етган жорий мавсумдаги тўртинчи "водий дербиси" кутилганидан ҳам асабий руҳда ўтди.
Учрашувнинг дастлабки бўлимининг охирларида футболчилар ўртасида кичик низолар келиб чиқди. Учрашув дерби мақомида бўлганлиги боис, бундай вазиятларни "одатдагидек" деб баҳолаш мумкин. Авваллари бундан ҳам бадтар манзараларга гувоҳ бўлгандик.

Ўйиннинг кульминацион нуқтаси биринчи бўлим якунангач кузатилди. Футболчилар майдонни тарк этаётган чоғда "Навбаҳор" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳамда "Нефтчи" мураббийи Сергей Лебедовлар ўртасида қандайдир келишмовчилик келиб чиқди шекилли, иккала мутахассис ҳам асабий тарзда субатлашишди, айримларнинг айтишича, даҳанаки жанг муштлашувгача ҳам бориши мумкин эди. Шу пайтда уларнинг орасига "Навбаҳор" мураббийи Зоҳид Нурматов қўшилди. Фарғоналик танишларнинг маълум қилишига қараганда, Нурматов Лебедовга қўл кўтарган. Шу жойда уларни ажратиб қўйишибди. Учрашувни меҳмонлар секторидан кузатганимиз боис, ушбу вазиятлар бизга айтарли кўринмади.

Учрашув назоратчиси Сайфиддин Эрматовнинг кўрсатмасига биноан уччала мураббий ҳам ўйинни мухлислар қаторидан кузатишга мажбур бўлишди. Ушбу масалани албатта ПФЛ кўриб чиқади. Ҳакамлар бригадаси бу борадаги фикр ва хулосаларини федерацияга етказишади. Якунда эса, барча мураббийлар жазоланиши мумкин. Аввалроқ Ашурматовга ПФЛ томонидан жазо белгиланганди.

Бу галги дербида мураббийлар "ўзларини" кўрсатишди. "Навбаҳор" мураббийларининг йўқлиги эса учрашув натижасига таъсир кўрсатди, дейиш мумкин. Чунки, иккинчи бўлимда "лочинлар" дастлабкисида кўрсатган ўйининг ярмини ҳам кўрсата олмади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика