“Нефтчи” – “Насаф”: Ўйин дастурномаси сотувга чиқади
26 мар 2016 07:36
Новости
“Нефтчи” – “Насаф”: Ўйин дастурномаси сотувга чиқади
Албатта, Фарғонада ўйинга бўлган қизиқиш юқори. Баҳс аввалида мухлисларнинг учрашув борасидаги маълумотларини янада бойитиш мақсадида ўйин “програмкаси” яъни учрашув дастурномаси сотувга чиқарилади. Нархи, аътига 500 сўм.
Сиз мазкур дастурномада “Нефтчи” – “Насаф” ўйинида иштирок этиши мумкин бўлган футболчиларнинг тўлиқ таркиби, ўйинни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи, ўзаро ўйинлар статистикаси (превью), жамоаларга оид сўнгги янгиликлардан бохабар бўлишингиз мумкин. Шунингдек муқованинг сўнггида варағида “танийсизми?” рукни остида “Нефтчи” футболчиларининг фаолиятига оид маълумотлар ҳам тақдим этиб борилади.
Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” – “Насаф” ўйини 26 март куни Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади. Беллашув соат 17:00да старт олади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди
Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди
Комментарии