RU

Последние новости

21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  49 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  2 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  639 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  29 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  16 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  10 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3

"Нефтчи" мен учун тарихга айланди, "Навбаҳор" эса янги чорлов" - Александр Стоймирович билан интервью Новости

"Нефтчи" мен учун тарихга айланди, "Навбаҳор" эса янги чорлов" - Александр Стоймирович билан интервью

Кеча сайтимиз орқали "Навбаҳор" мураббийлар штабида сербиялик мутахассис иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Жорий йилда Про лига вакили бўлган "Нефтчи"да фаолият олиб борган сербиялик мураббий Александр Стоймирович, эндиликда наманганликлар сафида жисмоний тайёргарлик бўйича иш бошлади. Нима учун "Навбаҳор"ни танлади, ортда қолган мавсум ҳақида нима деди? Шу ва бошқа саволлар билан мураббийга юзландик. 

"Навбаҳор"да сербиялик мураббий иш бошлайди

- Одатдагидек барча қатори сизга ҳам ортда қолган мавсум ҳақидаги савол билан мурожаат қилмоқчимиз. "Нефтчи"даги дастлабки мавсум қандай ўтди? 

- Бу борада нима ҳам дердим, барчаси муваффақиятли якунланди. Худога шукур олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Жамоа шу кунгача узоқ кутилган мақсад яъни Суперлига йўлланмасини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Про лига тугашига бир неча тур қолганда чемпионликни қўлга киритдик. Бунинг мухлислар ва клубга ишонч учун раҳмат айтаман. Энди "Нефтчи" мен учун тарихга айланди. Бу мавзуни бошқа очмоқчи эмасман. 

- Ўзбекистондаги дебют мавсумингиздан қониқиш ҳосил қилдингизми? Нима ўхшади ёки ўхшамади? Ўзингиз истаган нарсага эриша олдингизми?

- Мен бу ердаги илк ўтказган йилимдан жуда мамнунман.  Қайсидир маънода ўзим учун яхшигина тажриба орттирдим. Мамлакат футболи билан яқиндан танишдим. Фақат футбол билан эмас, маҳаллий инсонлар билан ҳам фикр алмашдим. Уларни тингладим. Ўзбекистон тарихини ўргандим. Шундай экан нолишга асос йўқ. Ҳар доим ёрқин хотиралар билан эслашга тайёрман. 

- Инстаграм саҳифангизда "Навбаҳор"да иш бошлаганингизни билдирдингиз. Ушбу жамоа таклифи ва танлов ҳақида фикрингиз қизиқ...

- Албатта. Ўтган куни Сербиядан учиб келдим. "Навбаҳор" қишки ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Мазкур клубнинг аъзосига айланганимдан хурсандман. Самвел Вячеславовичнинг таклифига биноан мураббийлар штабида ишга киришдим. Ушбу инсон ўзбек футболидаги катта шахслардан бири ҳисобланади. Кўп нарсаларни билади. "Навбаҳор" ва унинг мухлислари ҳақида тасаввурга эгаман. Бу мен учун янги чорлов. 

- Нима эътиборингизни тортди ва қайси омиллар сизни "Навбаҳор" сари етаклади?

- Биринчидан мени доим клуб ўз олдига қўйган мақсади ва вазифалари қизиқтиради. Бу илк сабаблардан бири. Энг кўп эътиборимни тортган нарса Самвел Бабаяннинг ўзбек футболида тутган ўрни ва шахс сифатида обрўга эгалиги. Учинчи омил Наманган шаҳри ва юқорида айтганимдек ишқибозлар. Улар ҳар бир ўйинда қўллаб-қувватлашади. Биз ўз ўйинимиз ва натижаларимиз билан уларни хурсанд қила оламиз, деган умиддаман. 

- Янги мавсумга тайёргарлик жараёнинг дастлабки кунлари қандай ўтяпти? Чунки бундай паллада ҳамма футболчининг жисмоний ҳолати тенг бўлмайди, улар орасида жароҳатланганлар ва мавсум давомида кам ўйин амалиётига эга бўлганлар бор...

- Ҳозирча таркиб тўлиқ йиғилмаган. Селекция ишлари ҳали яна давом этади. Ҳали футболчилар билан тўлиқ танишиб олганим йўқ. Уларнинг жисмоний ҳолатини яна билиб олиб жиддий ёндошамиз. Тестлардан ўтказамиз. Ўйлашимча, кейинги мавсумда жароҳатлар деярли юз бермайди. Тўғри жароҳат футболнинг бир бўлаги, у доим бўлган ва бўлади. Аммо бундай ҳолатларни камайтира олишимизга ишонаман. Яна вақт ўтгани сари кўриб борамиз. 

- Ўзбекистонлик футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва имконияти борасида нима дея оласиз? Аксарият ҳолларда терма жамоамиз ва клубларимиз халқаро майдонда рақибдан айнан шу жабҳада ортда қолишади...

- Қийин савол. Ҳар бир инсоннинг марфологик, генетик ва жисмоний имконияти мавжуд. Агарда футболчи функционал томондан яхши, тезликка эга бўлса ҳар доим жисмоний томондан тайёрлаш мумкин. Тезкор футболчилар билан ишлаш ёқимли. Ўзбекистонда функционал ва техник кучли футболчилар бор. Гоҳида кичик жусса билан ҳам кўп нарсага эришиш мумкин. 

- "Навбаҳор" билан шартномангиз қанча муддатга мўлжалланган? 

- Клуб билан 1 йиллик шартнома туздик. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика