"Нефтчи" Левченко билан шартномани узайтирди
20 июл 2023 10:14
Новости
"Нефтчи" Левченко билан шартномани узайтирди
"Нефтчи" бош мураббий Виталий Левченко билан ҳамкорликни давом эттиради.
Мутахассис билан келишув 2024 йилнинг 31 декабригача узайтирилди.
УЕФАнинг ПРО лицензиясига эга мураббий билан олдинги шартнома муддати шу йилнинг 31 декабрь куни якунига етарди.
"Виталий Левченко жамоамизга келганидан буён жамоани бош мураббийи сифатида 26 бор майдонга бошлаб тушди ва ушбу учрашувларда жамоамиз 12 учрашувда ғалаба қозонган, 4 бор мағлубиятга учраган ва 10 бор дурранг ўйнаган. Ушбу учрашувларда 41 бор гол уриб, 26 бор гол ўтказиб юборганмиз. Ушбу кўрсаткичлар сўнги йиллардаги жамоамизнинг энг яхши кўрсаткичи бўлиб турибди", – дейилади Фарғона клуби матбуот хизмати хабарида.
Айни пайтда "Нефтчи" 25 очко тўплаган ҳолда Суперлигада 3-ўринни эгаллаб турибди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии