RU

Последние новости

01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарий бошқача кечиши мумкин эди"  0 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  0 00:50Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди  1 00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 00:00Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Осасуна" (онлайн ҳисоб)  18 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  1 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  2 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  1 21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  9 20:51Моуринью мураббий сифатида ўсишига ёрдам берган футболчи ҳақида гапирди  9 20:25Мбаппе Доннарумманинг ПСЖдаги ҳолати ҳақида: "Бу оғир ва адолатсиз давр"  3 19:58Про лига. "Арал" "Олимпик-MobiUz" билан ўйинда ирода кўрсатди  3 19:36​"Челси" Стерлинг бўйича таклифларни кўриб чиқади  3 19:08"Ал Насср" бир киши кам бўлиб, "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди ва Саудия Арабистони Суперкубоги финалига чиқди  13

"Нефтчи" дарвозасини энг кўп қўриқлаган посбон 45 ёшда! Новости

"Нефтчи" дарвозасини энг кўп қўриқлаган посбон 45 ёшда!

Бугун яқин ўтмишнинг таниқли дарвозабонларидан бири Георгий Забиров ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

У бугун 45 ёшга тўлди. Забиров 1974 йилнинг 1 июнь куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида дунёга келган. Футболчилик фаолиятини "Чирчиқ" жамоасида бошлаган Георгий кейинчалик "Пахтакор", "Бинокор", МҲСК, "Кимёгар", "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Андижон" клублари шарафини ҳимоя қилган. 2000-2002 йиллар оралиғида Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида майдонга тушган. Энг гуллаган даври 1996-2004 йиллар оралиғига тўғри келади. Забиров айнан шу йилларда шонли "Нефтчи" сафида ўйнаган. 2001 йил Ўзбекистон чемпиони бўлган. У "Нефтчи" таркибида 204 учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 171 та гол ўтказиб юборган.

"Нефтчи" сафидаги ишончли ўйинлари сабаб 2000 йилда миллий терма жамоадан чақирув олади ва Осиё Кубоги-2000да майдонга тушади. Лекин худди терма жамоамизда бўлгани каби иштирок омадсиз чиққан. Георгий Забиров 2006 йилда профессионал футболчилик фаолиятини якунлаган. У 1996, 1997, 1998, 1999, 2000, 2002, 2003 ва 2004 йилларда Ўзбекистон вице-чемпиони бўлган. 1997, 1998, 2001 ва 2002 йилларда эса Ўзбекистон кубогининг финалида ўйнаган.

Фурсатдан фойдаланиб, бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Георгий Забировни сайтимиз ижодий гуруҳи ҳамда ўқувчилари номидан муборакбод этамиз.


Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика