"Нефтчи" бугун назорат баҳси ўтказди
21 мая 2018 20:29
Новости
"Нефтчи" бугун назорат баҳси ўтказди
Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси Суперлиганинг 13-турига тайёрланмоқда.
25 май куни Баҳром Ҳайдаров шогирдлари "Истиқлол" стадионида "Сўғдиёна"ни қабул қилишади.
Айни кунларда фарғоналиклар бўлажак ўйинга тайёрланишмоқда. Қувонарли тарафи, жароҳатланган футболчилар секин-аста тикланишмоқда ва "Сўғдиёна" билан ўйинда иштирок этишлари мумкин.
21 май оқшомида "Нефтчи" "Истиқлол" стадионида икки таркибга бўлинган ҳолда ўзаро назорат ўйини ўтказди. Унда барча футболчилар тўлиқ иштирок этишди. Фақатгина Достон Турсунов бугун МТЖ ихтиёридан қайтиб келди ва эртадан таркибга қўшилади. Шу ўринда айтиш керакки, жамоа футболчиларининг кайфияти ҳам ёмон эмас.
"Нефтчи" матбуот хизмати

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Комментарии