RU

Последние новости

07:40Суперлига. "Навбаҳор" ОКМК устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, иккала жамоанинг биттадан голи ҳисобга олинмади  0 07:3040 ёшли Касорланинг голи “Овьедо“га 24 йиллик танаффусдан сўнг Ла Лига йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам берди  0 03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  1 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  27 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  8 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  87 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  18 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  1 19:23"Реал"га Родри керак  9 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  9 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2

Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" - "Динамо" 2:3 Новости

Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" - "Динамо" 2:3

Тошкентда йиғин ўтказаётган “Қўқон-1912” жамоаси бугун ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Қўқонликларнинг рақиби – Самарқанднинг “Динамо” жамоаси бўлди. Дастлабки дақиқаларда ҳужумкорликка зўр беришган футболчиларимиз секин-аста ташаббусга эга бўла бошлашди. 14-дақиқада Тимур Усмоновнинг зарбасини хавфли кўриниш олган бўлса, орадан бир дақиқа ўтиб, Жамшид Ҳасанов томонидан йўлланган зарбани рақиб посбони қийинчилик билан қайтаришга эришди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида ҳисобни очишга яқинлашдик. Суҳроб Неъматовнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегди.

Кетма-кет ҳужум уюштирган футболчиларимиз танаффусга чиқиб кетишдан олдин ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишди. 44-дақиқада Бобур Қосимов узоқ масофадан берган аниқ зарбаси билан ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимда футолчиларимиз яна олдинга ташланишди. Бироқ 50-дақиқада захирадан майдонга Қадамой Нурметов иккинчи бор дарвозамизни аниқ нишонга олган бўлса, орадан ҳеч қанча ўтмай, яна бир захирдан ўйинга қўшилган Дамир Темиров ҳисобни йириклаштирди. 70-дақиқада Суҳроб Бердиев рақиб дарвозасини ишғол этиб ҳисобни бироз қисқартирди.  73-дақиқада захирадан майдонга тушган Шахбоз Эркинов самарқадликлар дарвозасини аниқ нишонга олди. Қолган дақиқаларда футболчиларимиз ҳарчанд ўринишмасин, “Динамо” дарвозасига бошқа йўл топа олишмади ва ўртоқлик учрашувида мағлубиятга учрашди.

Ўртоқлик учрашуви
“Қўқон-1912” – “Динамо” – 2:3 (0:1)
Голлар:
Суҳроб Бердиев – 70, Шаҳбоз Эркинов – 73. - Бобур Қосимов – 44, Қадамбой Нурметов – 50, Дамир Темиров – 52.
“Қўқон-1912”: 71. Боян Кнежевич, 7. Жамшид Ҳасанов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Суҳроб Неъматов, 65. Жасур Ҳасанов, 79. Иқбол Маликжонов, 95. Тимур Усмонов, 97. Милош Николич.
Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 77. Сарвар Каримов, 11. Тимур Ҳакимов, 14. Аваз Маматхўжаев, 41. Жасур Ёқубов, 70. Шахбоз Эркинов, 78. Бехруз Садиллоев, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.
“Динамо”: 16. Акрам Хўжаев, 4. Ҳакимхон Аъламхонов, 17. Отабек Нарзуллаев, 5. Аваз Агалиев, 23. Комил Шарофутдинов, Дилмурод Каримов, 22. Бобур Қосимов, 90. Шоҳруҳ Абдураимов, 10. Сардор Эминов, 19. Санжар Баротов, 50. Воҳид Шодиев.
Захира: 1. Шохрух Эшбўтаев, 2. Миркомил Локаев, 15. Қадамбой Нурметов, 18. Шерзод Жалилов, 20. Амир Сафаров, 21. Дамир Темиров, 24. Жасур Ўринов.


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика