RU

Последние новости

19:53Де ла Фуэнте тақвим ҳақида: "Иккиюзламачилик бўлмаслиги керак"  0 19:38"Андижон"га қарши ўйинда "Қизилқум"нинг голи ўғирландими? Суперлиганинг 13-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 19:30Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - ОКМК  3 19:13Шота Арвеладзе собиқ клубига қайтди  0 18:38"Олтин тўп" эгаси КЧЖни кузатмаяпти: "Барселона" ўйнамаяпти. Шундай экан... нимага уни кўриш керак?  4 17:10"Ювентус" ва Дэвид йиллик маоши 6 млн евро бўлган шартнома бўйича келишиб олди. Фуболчининг агентлари 10+ млн. евро комиссия талаб қилишмоқда  0 17:01Эшитдик-да! "Насаф" ҳужумчиси клубни тарк этмоқда   13 16:28Сардор Абдураимов: "Чемпионатдаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш олдик"  5 16:19Саутгейт рицарлик унвонига сазовор бўлди  0 15:36"Машъал" "Нефтчи"ни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган ўйиндан галерея  3 15:20"Арсенал" 5 миллион фунтга "Челси"дан Кепани сотиб олади  1 15:05Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддинов "Сумқайит"ни тарк этишди  12 14:40Жамшид Ҳасанов: "Ўзбекистон Кубогини ким ютади? Мен учун "Машъал" фаворит"  2 14:20Ҳожиакбар Алижонов нега фақат қора бутсада майдонга тушади?  10 14:00Достонбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг кучли томонларини тўхтатишга тайёр эдик"  1

Назорат учрашуви. "Қизилқум" Тошкентда "Пахтакор"га 3та гол урди Новости

Назорат учрашуви. "Қизилқум" Тошкентда "Пахтакор"га 3та гол урди

Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган “Қизилқум” футболчилари кеча йиғин доирасида илк назорат учрашувини Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасига қарши ўтказди.

ЖАР стадионида кечган беллашув анчайин қизиқарли кечиб унда "Қизилқум" рақибини ишончли тарзда мағлуб этди -3:1.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлсада, иккинчи бўлимда дарвозаларга тўртта гол киритилди. Дастлаб Артур Геворкян ҳисобни очди. Дарвоза устунига тегиб қайтган тўпни такрорий зарбада Артур дарвозага аниқ йўллади. Орадан кўп ўтмай Элгужа Григалашвилининг “Пахтакор” посбонини доғда қолдиришнинг уддасидан чиқди.


Кейинчалик Элгужа Григалашвили ўз қанотидан ажойиб “рейд” уюштирди ва рақиб футболчиларининг кетма-кет алдаб ўтиб, тўпни қулай вазиятда турган Дониёр Усмановга узатди. Унинг зарбасини Лобанов қайтаришга ожизлик қилди - 0:3. Тошкентликлар сафида Собиржонов ягона жавоб голи муаллифига айланди.

"Қизилқум" йиғин давомидаги навбатдаги назорат беллашувини 6 сентябрь куни “Қўқон-1912” жамоаси билан ўтказади.



Назорат учрашуви. 30.08.2018.

“Пахтакор” – “Қизилқум” 1:3

Тошкент. ЖАР стадиони.

Бош ҳакам:
Жасур Мухторов.

Голлар: Артур Геворкян, Элгужа Григалашвили, Дониёр Усмонов - Асадбек Собиржонов

"Пахтакор":  Александр Лобанов, Иброҳимов,  Марио Симич, Камол Тожиев, Алишер Салимов, Жаҳонгир Аҳмадов, Баҳром Абдураҳимов, Жамшид Искандеров, Тиаго Безерра, Драган Черан, Исмаэль Гонсалвеш.

Захирадан тушганлар: Ҳамроев, Аъзамов, Аҳмедов, Раҳматуллаев, Синдаров, Маҳмудҳожиев, Собиржонов, Иминов.

“Қизилқум”: Евегений Черемисин, Эркин Байдуллаев, Алишер Саноев, Файзулла Қамбаров, Артур Геворкян, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Самандар Шодмонов, Элгужа Григалашвили, Элдор Боймайтов, Неманья Йованович.

Захирадан майдонга тушганлар: Георги Квесиешвили, Дониёр Усманов, Элгужа Григалашвили, Ҳумоюн Абдуалимов, Акмал Рустамов, Бекзод Ғанижонов.


Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика